1

​ОАВ: МЕКСИКАДА БИР ЙИЛ МОБАЙНИДА ЎНИНЧИ ЖУРНАЛИСТ ЎЛДИРИЛДИ

ДУНЁ 23.08.2017, 11:59
​ОАВ: МЕКСИКАДА БИР ЙИЛ МОБАЙНИДА ЎНИНЧИ ЖУРНАЛИСТ ЎЛДИРИЛДИ

Мексикада Diario de Acayucan нашрининг мухбири Риос Васкес ўлдирилди, у мазкур мамлакатда ўлдирилган ўнинчи журналистдир, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, журналист Мексиканинг ғарбий қисмидаги Веракрус штатида сешанба куни отиб ўлдирилган. Журналист билан бирга яна икки нафар одам отиб ўлдирилган, бироқ прокуратура бу ҳақда қўшимча маълумот бермади.

Август ойининг бошида Қуйи Калифорния штатидаги Росарито шаҳрида CNR канали телемухбири Лучано Ривера отиб ўлдирилган бўлса, ундан сал илгари ўғирлаб кетилган Сальвадор Адамнинг ёқиб юборилган жасади қолдиқлари топилган эди.

Синалоа штатидаги Куликан шаҳрида гиёҳвандликка оид мавзуларни ёритган Хавер Вальдес ҳам ўлдирилган. Чиуауа штатида нуфузли Jornada нашрининг мухбири Мирослава Бричнинг ўлими ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

2000 йилдан бери Мексикада 120 нафар ОАВ ходими ўлдирилган, уларнинг 20 нафари бедарак йўқолган, ОАВ ходимларига 50 маротаба ҳужум уюштирилганлиги расман қайд этилган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1