1

​ХАЛҚАРО ПРЕСС-КЛУБ СЕССИЯЛАРИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЭФИРДА НАМОЙИШ ЭТИЛМАЙДИ

ЖАМИЯТ 23.08.2017, 11:57
​ХАЛҚАРО ПРЕСС-КЛУБ СЕССИЯЛАРИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЭФИРДА НАМОЙИШ ЭТИЛМАЙДИ

Баъзи ОАВларда Халқаро пресс-клуб фаолиятини тугатгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

"Дарё" нашри пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев билан боғланди.

У бундай миш-мишларга шундай изоҳ берди: «Халқаро пресс-клуб ўз фаолиятини тугатгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Пресс-клуб ўз режаси бўйича ишлашда давом этади, аммо баъзи техник сабабларга кўра, ҳозирча тўғридан-тўғри эфирга чиқиши тўхтатилган».

Маълумот учун, бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро пресс-клубда "Халқ таълими: ислоҳотларнинг янги босқичи" мавзусида навбатдаги сессия ташкил этилади.

Унда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Кенжаев, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Абдураҳим Носиров қатнашадилар.
Пресс-клубнинг ушбу сессияси ёзиб олинган ҳолда кечки дастурларда намойиш этилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1