1

УЛҒАЙГАНДА ДУДУҚЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

САЛОМАТЛИК 23.08.2017, 11:13
УЛҒАЙГАНДА ДУДУҚЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
–2 ёшимда қаттиқ қўрқиб кетганим боис, дудуқлана бошладим. Ҳозирда ҳам баъзан тилим тутилиб қолади. Бундан қаттиқ қийналаман. Буни қандай тузатиш мумкин?
Анвар СОТИБОЛДИЕВ, Фарғона вилояти

Болалардаги дудуқлик ҳақида биламиз. Бир қанча усуллар ёрдамида муаммони ҳал этиш мумкин. Хўш, катталарда бу ҳолатнинг давоси қандай бўлади? Мавзу юзасидан шифокор-дефектолог Альмира АМИРОВАга юзландик.


ҲАММАСИ – АСАБДАН

Катта ёшли одамда дудуқланишнинг сабаблари жуда кўп бўлади. Биринчи ўринда – ёшлик давридаги қаттиқ қўрқиш, кучли стресс асорати одам чарчаган, зўриққан пайтда ўзи ҳақида эслатиши мумкин. Бу одам ҳар доим дудуқланади, дегани эмас. Дудуқлик кўпроқ одам уни тушунишларини истаб, ўз фикрини билдирмоқчи бўлганида, кщпчилик ыаршисисда нуты сщзлаши керак бщлганида рўй беради. Негаки, бемор омма олдида ҳаяжонланиб, нутқидаги нуқсони ҳақида тўхтовсиз ўйлайди.

ЖАРОҲАТНИНГ АСОРАТИ

Дудуқликнинг фавқулодда ҳолатлар натижасида рўй беради, дедик. Аммо баъзан у саломатликка бўлган бепарволигимиз оқибатида ҳам бўлиши мумкин. Дудуқлик:

*томоқнинг тез-тез яллиғланиши (тонзиллит, ангина);

*организмда гижжа кўпайиши натижаси ҳам бўла олади.

*кўп ҳолларда эса дудуқлик кураш, бокс билан шуғулланганда бош мия жароҳатлари, баъзан инсульт оқибати сифатида рўй беради.

Биласизми:

Эркакларда дудуқлик кўпроқ кузатилади. Ҳаммаси икки жинснинг бош мия тузилишидаги фарқида. Аёлларнинг бош мияси нутқ бузилишларидан табиатан ҳимояланган бўлар экан.

ҚАНДАЙ ДАВОЛАЙМИЗ?

Албатта, шифокор-дефектолог ҳузурига бориш керак. Биринчи қиладиган ишингиз, тўлақонли тиббий текширувдан ўтиш. Бош мияни замонавий усуллар ёрдамида текширтириш ҳам фойдадан ҳоли эмас. Барча умумий таҳлилларни топширишни ҳам унутманг.

Неврологга боринг

Дефектолог сизни невропатологга юборса, ҳайрон бўлманг. Бу ҳар доим ҳам сизда асаб ўзгаришлар борлигидан далолат бермайди. Лекин дудуқлик кузатилган одамлар ўз ҳолатидан уялиб, нутқини ўзича назорат қилмоқчи бўлади, оқибатда хато қилган пайтда қаттиқ асабийлашади. Уларда нутқ спазми (нутқ тутилиши) рўй беради. Шифокор-невропатолог марказий асаб тизими ишини меёърга келтирадиган махсус дори воситалар тавсия қилади. Асаб тизими тинчланиб олгач, бемор даволанишга тайёр бўлади.

Гуруҳ бўлиб машқ қиламиз

Дунё олимларининг таъкидлашича, дудуқликни даволашда индивидуал эмас, гуруҳдаги даволаш самарали кечади. Негаки, бу ҳолат кузатилган одамлар ёлғиз қолганларида ёки шифокор олдида умуман дудуқланмасликлари мумкин. Ҳамма муаммо улар омма ёнида гапирмоқчи бўлганида рўй беради. Айнан шунинг учун, улар гуруҳ бўлиб шуғуллансалар, даволаниш анча тезлашади.

Шеър ёдланг

Алоҳида даво чоралар сифатидақисқа шеърлар ёдлаш мумкин. Негаки, қофияли, жўн тўртликлар одамнинг нутқини бойитади ва ўзига ишончини орттиради. Натижада, одам унли товушларни ортиқ чўзмайди, ундошлар учраганида эса «қоқилмайди».

Синхрон сузиш

Энг кўп ёрдам берадигани – спорт. Унинг синхрон тури билан шуғулланиш дудуқликда, айниқса, фойдали. Беморларнинг 95 фоизи айнан спорт билан шуғулланиш орқали бу нохуш ҳолатдан жуда тез вақт ичида халос бўлишади. Синхрон дегани – нафас ва ҳаракатлар бир маромда амалга ошириладиган спорт турига айтилади. Бунга чанғи, фигурали учиш ҳамда сузиш киради. Иссиқ ўлкада яшаганимиз учун бизнинг ҳудудга сузиш спорти тўғри келади. Сузиш билан ҳафтасига 2-3 марта бир соат давомида мунтазам шуғулланилса, 1,5-2 ойдан кейин одамнинг нутқи равонлашувини сезиш мумкин.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА ёзиб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1