​АФҒОНИСТОНДА РУҲИЙ КАСАЛЛАР ҚОРОНҒИ “ЗИНДОН”ДА ДАВОЛАНАДИ

ДУНЁ 23.08.2017, 11:10
​АФҒОНИСТОНДА РУҲИЙ КАСАЛЛАР ҚОРОНҒИ “ЗИНДОН”ДА ДАВОЛАНАДИ

Афғонистоннинг Самар Хел қишлоғида Миа Али Бобо номли, уч асрдан бери руҳий касалларни ноанъанавий равишда даволайдиган даргоҳ иш олиб боради, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Даволаш курси 40 кундан иборатдир. Бемор деразасиз, қоронғи, шифти паст хонада сақланади. Унга нон ва сувдан бошқа ҳеч нима берилмайди.

Бу ерга олий маълумотли психолог депрессия, деб ташхис қўядиган барча одамлар келтирилади. Муассаса хизматчилари беморларнинг ичига жин ва шайтон кириб олган, деб ҳисоблайди. Ювиниш, чўмилиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Қариндошлари томондан олиб кетилмаган беморлар “зиндонда” етти-саккиз ойлаб қолиб кетиши, баъзан шу ерда вафот этишлари ҳам мумкин. Фақатгина нон ва сув истеъмол қилиш беморларнинг силласини қуритиб, оламдан ўтишига сабаб бўлади. Вафот этган беморлар муассаса ҳовлисига дафн этилади.

Муассасага номи берилган Миа Али Бобо 1625 йилда дунёга келган. Мазкур муассасада унинг авлодлари хизмат қилади. У ўйлаб топган даволаш усули авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1