​14 ЙИЛ ИЛГАРИ ЎЛГАН ДЕБ ҲИСОБЛАНГАН ҚИЗ СОҒ-САЛОМАТ ОТА-ОНАСИНИНГ БАҒРИГА ҚАЙТДИ

ДУНЁ 23.08.2017, 10:46
​14 ЙИЛ ИЛГАРИ ЎЛГАН ДЕБ ҲИСОБЛАНГАН ҚИЗ СОҒ-САЛОМАТ ОТА-ОНАСИНИНГ БАҒРИГА ҚАЙТДИ

Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида яшовчи Бейсеновлар оиласининг бундан 14 йил илгари оламдан ўтган, деб ўйлаган қизлари соғ-саломат бағриларига қайтди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Қизнинг онаси Тўлқин Бейсенованинг айтишича, бундан 14 йил илгари Кокшетау туғруқхонасида унинг кўзи ёриган. Туғруқ жараёни оғир кечган. Аёл етти ойлик қизчани дунёга келтирган. Тўлқин Бейсенова ўзига келганда шифокорлар унга қизчанинг вафот этганлигини маълум қилишган. Ўша пайтда қизчанинг оғирлиги бор-йўғи бир килограмм бўлган. “Касаллик варақасининг кўчирмасида боланинг ўлими ҳақида ҳеч нима ёзилмаган эди. Мендан бирорта қоғозга қўл қўйиш ҳам талаб қилинмади”, деб эслайди аёл. Шундан кейин аёл яна уч фарзанд кўрди. Бироқ орадан 14 йил ўтгач, болалар уйидан унга қўнғироқ қилиб, қизи тириклигини маълум қилишди.

Аёл турмуш ўртоғи билан қизини болалар уйидан олиб келди. “Мен ота-онам, ука-сингилларим борлигини шу пайтгача билмаган эдим”, дейди болалар уйидан олиб келинган Бахит. Айни пайтда Тўлқин Бейсенова шифокорларни судга беришни режалаштирди. “14 йил ота-онасиз, яқинларидан йироқда яшаган қизимнинг тақдири учун кимдир жавоб бериши керак-ку...” деди аёл.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1