1

​САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТАДИ

ЖАМИЯТ 23.08.2017, 10:28
​САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТАДИ

Самарқанд шаҳрида 28 август куни “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” мавзуида халқаро илмий конференция бўлади.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Конференция Марказий Осиё олим ва мутафаккирларининг тарихий меросини чуқур ўрганиш ва англаш, жаҳон жамоатчилигини уларнинг аниқ, табиий фанлар ва ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси билан кенгроқ таништириш, илмий марказлар ва олимлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июлдаги фармойишига мувофиқ ушбу анжуманга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Конференцияда Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий каби уламоларнинг маънавий мероси таҳлилига алоҳида эътибор қаратилади.
Мамлакатимиз ва хориждаги етакчи олимларнинг маърузаларида Марказий Осиёда IХ-ХII ва ХIV-ХV асрларда рўй берган илмий-маданий уйғониш даврининг турли жиҳатлари кенг ёритилади.
Анжуманда ЮНEСКО, ИҲТ, АЙСEСКО, ИРСИКА каби нуфузли халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, жаҳоннинг йирик музейлари, илм-фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган. Конференция якунида тезислар тўплами чоп этилиши мўлжалланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1