1

​ЙИЛНИНГ ЭНГ БОЙ АКТЁРИ НОМИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

ДУНЁ 22.08.2017, 15:35
​ЙИЛНИНГ ЭНГ БОЙ АКТЁРИ НОМИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Forbes журнали америкалик актёр Марк Уолберг 2017 йилнинг энг қиммат ҳақ олган актёри эканлигини маълум қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Актёрларнинг тўлиқ рўйхат 22 август куни нашрнинг сайтида эълон қилинди. Уолберг бир давомида 68 миллион доллар ишлаб топди. Мазкур миқдорнинг асосий қисмини актёр “Салом, дада, салом Янги йил!” ва “Трансформерлар: Сўнгги рицарь” фильмларидаги роллари учун олган.

“Малибу қутқарувчилари”, “Жуманжи” фильмлари ва “Футболчилар” сериалидаги роллари учун 65 миллион доллар олган, Қоя лақабли актёр Дуэйн Жонсон иккинчи ўринни эгаллади.

Учинчи ўрин 54,5 миллион доллар билан Вин Дизелга насиб қилди. “Форсаж”, “Уч икс” ва “Галактика қўриқчилари” фильмлари орқали у юқоридаги маблағга эга бўлди.

Биринчи ўнталикка Адам Сэндлер (50,5 миллион доллар), Жеки Чан (49 миллион доллар), Кенжа Роберт Дауни (48 миллион доллар), Том Круз (43 миллион доллар) ва уч нафар Болливуд актёрлари — Шоҳрух Хон (38 миллион доллар), Салмон Хон (37 миллион доллар) ва Акшай Кумар (35,5 миллион доллар) киритилди .

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Forbes 28 ёшли Эмма Стоунни 2017 йилнинг энг қиммат актрисаси, деб эълон қилган эди. У йил давомида 26 миллион доллар ишлаб топган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1