1

​АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ПУЛ ТЎЛАГАН 14 КИШИ SPARK АВТОМОБИЛИГА ЭГА БЎЛДИ

ЖАМИЯТ 22.08.2017, 10:41
​АРЗОН УЙ-ЖОЙГА ПУЛ ТЎЛАГАН 14 КИШИ SPARK АВТОМОБИЛИГА ЭГА БЎЛДИ

"Ипотека-банк" жорий йилда 190 дан зиёд уй-жой қурилишини молиялаштирмоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазкур банк ходимларини ҳам янги марралар сари руҳлантирди, деб ёзади ЎзА.

Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга «Имконият» номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Бу тадбирлар жорий йилнинг 10 январидан 1 апрелига қадар давом этди. Ана шу муддатда бошланғич маблағ тўлаган фуқаролар ихтиёрий равишда унда иштирок этди.

Айни пайтда ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди. Ютуққа 500 га яқин қимматбаҳо маиший техника ва 14 дона «Spark» автомобили қўйилган эди. 21 август куни ана шу ютуқларнинг ғолиблари аниқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1