​“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” асрлар қаъридан йўлланган номалар

ЖАМИЯТ 23.06.2017, 16:50
​“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” асрлар қаъридан йўлланган номалар

Жорий йил 23 июнь куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ЎзРФА ҳузуридаги Шарқшунослик институти, “ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги, “Менинг юртим” ва “Караван-ТВ” телеканаллари томонидан ЎзЭОАВМА Media hall”да “Узоқ ўтмишдан мактублар: таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик ўзбек халқининг абадий қадриятлари сифатида” мавзуидаги халқаро медиа-анжуман ўтказилади.

Тадбир доирасида, олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари лойиҳа борасида ўзиларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар:

Эдвард Ртвеладзе, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги:

- Бу ишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон меъморий обидаларидаги эпиграфик битикларни излаб топиш, ўрганиш ва эълон қилишдан иборат. Жуда улуғ иш қилинди. Муаллифлар илгари ўқилган ва эълон қилинган араб, форс ва туркий тиллардаги битикларни тўлдириш ва тузатиш, илгари мутахассислар ўқий олмаган ва шу сабабли тадқиқотчилар учун номаълум бўлиб қолаётган жуда катта ҳажмдаги эпиграфик материалларни илмий мунозарага ташлаш вазифаларини уддалашди.

Ҳамад бин Муҳаммад ад-Давёний, Уммон султонлиги Вазирлар Маҳкамаси Миллий девони девонхонаси раиси:

- Ушбу китоблар туфайли биз аждодлардан мерос бўлиб келаётган архитектура ёдгорликлари билан танишиш ва улардаги битикларнинг мағзини чақиш имконига эга бўламиз. Бундан ташқари, эълон қилинган материаллар ўзбек халқининг донишмандлиги ва буюк салоҳиятидан, бу заминда яшаб ўтган олим ва мутафаккирларнинг улкан тафаккуридан, мамлакатнинг юксак тамаддунидан дарак беради.

Жон Макгрегор, ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги координатори:

-Тақдим этилган эпиграфика ҳақидаги бу китоб-альбомлар Ўзбекистоннинг бетакрор тарихий ёдгорликлари билан танишиш, олис аждодлар қолдирган битиклар моҳиятини англашда жуда катта аҳамият касб этади. Бу мураккаб иш нафақат сизнинг мамлакатингиз, балки бошқа давлатлар учун ҳам аҳамиятлидир. Бу борадаги ишлар давом этаётгани ҳам жуда қувонарли.

Мьюша Север, “Минтақавий мулоқот” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

- Мен ушбу лойиҳа доирасида чоп этилган Ўзбекистон эпиграфикаси ҳақидаги бир қанча китоблар билан танишиб чиқдим. Ўз таассуротларимни ифодалашга сўз тополмаяпман. Улар ҳақиқатан асрлар қаъридан йўлланган номалар, билимлар хазинасидир. Бошқарчароқ айтадиган бўлсак, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ўзига хос кўприкнинг беҳисоб ғиштларидир.

Анжуманда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумига киритилган 13-жилд, яъни Тошкент вилоятига бағишланган китоб-альбом тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур китоб вилоятдаги “Занги ота” меъморий мажмуаси ва бир қанча осори атиқалардаги битикларга бағишланган.

Тадбирнинг муҳим воқеаси сифатида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасининг 3250 дона китоб-альбомини ўз ичига олган 250 та тўпламни илмий-таълим муассасалари, миллий ва жаҳон кутубхоналари ҳамда музейлар вакиллари, дипломатик миссиялар раҳбарларига ҳадя сифатида тақдим этишга бағишланган илмий-маърифий акция ўтказилди.

Илмий-маърифий акция доирасида “Darakchi inform service” МЧЖ томонидан тўпламларни ҳадя сифатида олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тантанали топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1