1

​Жиззах политехника институтида янги факультет ташкил этилди

ЖАМИЯТ 23.06.2017, 15:20
Теглар: ​Жиззах
​Жиззах политехника институтида янги факультет ташкил этилди

Жиззах политехника институтида архитектура ва қурилиш факультети очилди ҳамда ушбу факультет қошида архитектор-лойиҳачилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.

Янги факультет ва минтақавий марказ вилоятда замонавий йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш салоҳиятини ошириш, юқори малакали архитектор, архитектор-лойиҳачи кадрлар етказиб беришга хизмат қилади.

2017/2018 ўқув йили учун қабул квоталарида архитектура факультети бакалавриат йўналишига 25 ўрин ажратилган.

Янги ташкил этилган факультет ва малака ошириш марказида машғулотлар олиб боришга Тошкент архитектура-қурилиши ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиши институтларининг тажрибали профессор-ўқитувчиларини жалб этиш мўлжалланмоқда.

Жиззах политехника институти олим ва тадқиқотчилари яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мамлакат ва халқаро миқёсдаги йирик илмий лойиҳаларда фаол иштирок этаётир, Европа Иттифоқининг халқаро "Темпус" дастури доирасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган “Автомагистраллар қурилиши муҳандислиги ва транспорт машинасозлиги бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш”, Германиянинг Гамбург технология университети билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг аҳоли яшайдиган ҳудудларида иқлим ўзгаришига мослашув” мавзусидаги халқаро, “Норавшан тўпламлар назарияси асосида тасвирларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш алгоритмлари ва дастурий таъминотини яратиш”, “Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида хизмат кўрсатиш сифати ва таркибини такомиллаштиришнинг назарий асослари”, “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятлари” каби фундаментал-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар шулар жумласидандир.

Институтда яратилаётган янги истиқболли илмий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида корпоратив ҳамкорликни ривожлантиришнинг ўзига хос механизми шаклланган. Айниқса, автомобиль йўллари қурилиши, энергетика соҳаларида яратилган янги лойиҳа, ишланма ва кашфиётлар бевосита ишлаб чиқаришда синаб кўрилаётгани иқтисодий самара бермоқда.

Институтда олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 2016 йилда электрон дастурларга 9 гувоҳнома, 1 ихтирога патент ва 3 ишланманинг амалиётга татбиқи бўйича далолатнома олинган. Профессор-ўқитувчилар томонидан 4 монография, 3 ўқув қўлланмаси нашр этилган, хорижий илмий журналларда 86 илмий мақола эълон қилинган.

Шарҳлар

Жиззахда 22 ёшли йигит хотини ва ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди (видео)

12.11.2022, 00:20

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 22 ёшли йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва 5 ёшли фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.Маълум бўлишича,...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати Жиззахда ўтказилади

18.11.2021, 00:06

24-27-ноябр кунлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича илк маротаба 2001-2003-йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1