Қаршида қайта таъмирдан чиққан стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

СПОРТ 23.06.2017, 11:38
Теглар: Футбол
Қаршида қайта таъмирдан чиққан стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол клубининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган “Марказий” стадион тўлиқ реконструкциядан чиқди. Ниҳоят стадион футбол учрашувлари ўтказилишига тайёр қилинди. “Марказий” стадиони 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, 2009 йили ”Насаф” ПФК ихтиёрига берилган эди.

Стадионда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилди. Стадион реконструкциядан сўнг кўпгина ўзгаришларга эга бўлди. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, реконструкциягача ўриндиқлар сони 16 000 эди, ҳозир эса ўриндиқлар сони 21 000тага етказилди. Стадион футбол майдони тубдан ўзгартирилди. Майдонга замонавий муҳандислик комуникациялари ўрнатилди. Футбол майдонига "Kentucky bluegrass" навли янги чим ётқизилди. Энг муҳими томошабинлар билан майдон оралиғи анча яқинлаштирилди. Бу ўзгариш футбол ишқибозлари учун анча қўлайлик яратади.

Мухлислар 30 июнь куни стадионнинг танатанали очилишига ташриф буюрсиб, ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриши мумкин бўлади.

Энди 30 июнь куни бўладиган тадбирлар ҳақида батафсил. Демак, 30 куни “Марказий” стадионни танатанали очилиш маросими бўлади. Маросимлар соат 18:00дан бошланади. Шу куни таниқли санъаткор ва “Насаф” футбол клубининг ашаддий мухлиси - Даврон Ғоипов сиз азиз мухлисларга ўзининг концерт дастурини тақдим қилади.

Соат 19:30дан бошлаб, Ўзбекистон кубоги чорак финалининг дастлабки учрашуви бошланади. Унда “Насаф” жамоамиз “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашади. Бу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Зеро, бу йилги кубок баҳсларида жамоамиз учун бу учрашув муҳим ўрин тутади.

Мухлислари учун маълумот тариқасида: реконструкциядан сўнг стадион секторларининг рақамланиши бўйича ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Бу ўзгаришларни қуйидаги сурат орқали ҳам билиб олиши мумкин.

Учрашув чипталари 27 июн сешанба кунидан стадион қошидаги чиптахонлар орқали сотуви бошланади.

Чипталар нархи:

CIP сектордаги ўриндиқлар (900та) – 20 000 сўмдан

Марказий секторлар (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан

Дарвоза ортидаги секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 8 000 сўмдан

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1