1

​Касаллик белгилари ҳушёрликка чорлайди

САЛОМАТЛИК 23.06.2017, 11:30
Теглар: Саломатлик
​Касаллик белгилари ҳушёрликка чорлайди

Қадимдан табиблар инсоннинг юз териси рангининг ўзгариши, томир уриши, беморнинг мижози ва унинг қандай овқатланиши ҳамда аъзои баданида юзага келган касаллик аломатлари, пешоб, шунингдек, нажаснинг тусига қараб унга ташхис қўйишган. Қуйида биз ҳар биримиз билишимиз лозим бўлган айрим касалликларнинг асосий белгилари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Кўз остида халқа пайдо бўлса...

Агар одамнинг кўз остида кўкимтир-қора тусли халқалар пайдо бўлса, буйраклар ва юрак фаолиятида муаммолар мавжудлигидан дарак беради. Кўз оқида қизил қон томирлар яққол кўриниб турса, асаб тизими толиққанлигидан далолатдир. Яна бемор жисмонан ва ақлан қаттиқ чарчаганда ҳам ана шу белги юзага чиқади.

Қаттиқ хуррак отиш ҳам касаллик белгиси!

Тунда одам қаттиқ хуррак отса ҳамда унинг болдир (Ахилл бўғими), соҳаси кенгайса, атеросклероз ва семизлик белгиси ҳисобланади. Бу ҳолатда ёғ қатлами қорин, кўкрак ҳамда думба соҳасида йиғилади. Оёқ ва қўллар аксинча озғинроқ бўлади. Бундай семириш саломатлик учун хавфли саналади.

Тез-тез ва беҳуда жаҳл қилсангиз

Агар инсоннинг тез-тез ва беҳудага жаҳли чиқса, жигар фаолияти издан чиққан бўлади. Киши бесабаб ваҳима ва қўрқувга тушса албатта юракни текширтириш зарур. Йўғон бўйин, бақбақанинг осилиб туриши ҳамда дўмбоқ ёноқлар(айниқса, бу ёш болаларда кузатилса) ҳазмнинг бузилиши ва организмда заҳарли моддалар йиғилганидан белги беради.

Пешонада тешикчалар пайдо бўлса..

Пешонада ғоваксимон кичкина тешикчалар пайдо бўлса, қўлтиқ ости қизариб турса ҳамда қовоқлар остида ҳам шу ранг кузатилса, юрак мушаклари қон билан яхши таъминланмаганини билдиради.

Иштаҳа йўқолишига беэътибор бўлманг

Иштаҳанинг йўқлиги организмда В гуруҳи витамини етишмовчилиги ва юрак, буйрак ҳамда меъда-ичак тизими хасталикларида кузатилади. Ахлатда қон лахтасининг пайдо бўлиши, ичаклар яллиғлангани ёки уларда ўсма (рак) пайдо бўлгани ҳамда геморрой (бавосил), лейкмия ва қон ивиши бузилганининг белгисидир.

Миокард инфарктидан огоҳ бўлинг!

Оғиз бурчакларининг ёрилиши организмда темир моддаси етишмаслигидан пайдо бўлади. Бесабаб озиб кетиш сил касаллиги, саратон хасталиги ёки моддалар алмашинувининг бузилиши, шунингдек, бошланиб келаётган миокард инфарктидан хабардор этади. Тери рангининг ўзгариши, айниқса, унинг сариқ тусга кириши жигар ва талоқда муаммо борлигидан огоҳлантиради. Тери ва лабларнинг кўкимтир тусга кириши, юрак касаллиги ёки ўпка саратонига тўғри ташхис қўйишга ёрдамлашади.

Узоқ йўталиш сабаби нима?

2-3 ҳафтадан бери бемор бесабаб йўталса, шифокор сурункали бронхит, астма (зиққинафас), юрак касаллиги ёки ўпка раки ҳақида гумон этиб, хаста кишини тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиши керак. Юқори қон босими кузатилганда ёки томирлар торайса қулоқларда шовқин пайдо бўлади. Тилнинг куйганга ўхшаб ачишиб оғриши камқонликда ҳамда В гуруҳи витаминлари етишмаганида ва аччиқ қалампир ёки мурч, хантал (горчица) истеъмол қилганда кузатилади.

Кўричакнинг асосий аломатлари

Беморнинг киндик атрофида оғриқ пайдо бўлиши ва бу дард қориннинг қуйи соҳасига тарқалиши, қусиш, совуққотиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши безовта қилса кўричак касаллигига гумон қилиш мумкин. Бундай ҳолатда хаста кишини зудлик билан жарроҳ тиббий кўрикдан ўтказиши зарур. Чунки, кўричак ёрилиб кетса, қорин парда яллиғланиб(перитонит) ҳаёт учун ўта хавфли ҳолат юзага келади. Агарда беморга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бу мудҳиш оқибатга олиб келади.

Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон ўзи ва яқинлари ҳамда ён-атрофдаги одамлар соғлиғига эътиборли бўлиши зарур. Шундагина энг азиз неъмат бўлмиш инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини ўз вақтида асраш мумкин бўлади.

Интернет материаллари асосида Севара Нишонова тайёрлади

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1