Канаданинг махсус сара қўшинлари снайпери Ироқда 3540 метр узоқликдан жангарини ўлдириб, жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, Joint Task Force 2 (JTF2) қўшини ходими жорий йилнинг май ойида Ироқда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг жангарисини узоқ масофадан туриб, бир ўқ билан отиб ўлдирган. Канада армияси хавфсизлик нуқтаи назаридан мазкур снайпернинг исм-шарифини, ҳарбий операция бўлиб ўтган жойни ошкор этмади. Мазкур ҳодисани снайпернинг шериги видеога олган. Рекордчи снайпер McMillan TAC-50 винтовкасидан фойдаланган ҳолда, баланд иншоот устидан туриб, ўқ узган. Олдинги жаҳон рекорди британиялик снайпер Крейг Харрисонга тегишли бўлиб, у 2009 йилда 338 Lapua Magnum винтовкасида 2475 метр масофадан туриб, “Толибон” террорчилик гуруҳи жангарисини отиб ўлдирган эди.
08.07.2017, 10:30
Лақаби “Энгак” бўлган америкалик Жоуи Честнат (Joey Chestnut) хот-дог ейиш бўйича ўтказилган Nathan's Annual Famous International Hot Dog Eating Contest номли чемпионатда янги рекорд ўрнатди,...17.06.2017, 11:14
Машҳур оила денгиз қирғоқларида фотосессия уюштирди, деб хабар берди Deti.mail.ru нашри.Максим Галкин ва Алла Пугачёва фарзандлари Гарри ҳамда Лиза билан Болтиқбўйининг Юрмала шаҳрида ёзги таътилни...22.05.2017, 10:27
Швецарияда яшовчи Самуэль Волери 240 метр баландлик устига тортилган, узунлиги 1210 метр бўлган нейлон арқон устидан юриб, дунё рекордини ўрнатди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.Мазкур...16.05.2017, 15:21
Япониянинг Сайтами шаҳрида яшовчи эркак 30 сония давомида 10 метрли арғамчидан 20 маротаба сакраб, дунё рекордини ўрнатди, деб хабар берди Lenta.ru нашри. 11 май куни...