1

​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

СУҒДИЁНА 23.06.2017, 11:11
Теглар: Таом
​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ учида ванилин.

Тайёрланиши: 1. Печеньеларни майдалаб, яхшилаб талқон қилинг.

2. Сариёғнинг озгинаси билан қолипни ёғлаб, қолганини печенье талқони билан аралаштиринг. Қолипга солиб, текисланг. Сўнгра 175 даражада қиздирилган газ печига 10-15 дақиқага қўйинг.

3. Ўрикларни иккига ажратиб, данагини олиб ташланг. Қуруқ товага солиб, озгина сув ва ярим стакан шакар қўшинг-да, димланг. 15 дақиқалардан сўнг оловдан олиб, ўрик меваларини яхшилаб эзинг.

4. Творог, сметана, 2 дона тухум, қолган шакар ва ванилинни миксерда аралаштиринг.

5. Печеньели аралашма устидан аввал ўрикли жемни солиб, кейин творогли аралашмани қуйинг. Чой қошиқ билан салгина аралаштириб юборинг. Сўнгра 160 даражада қиздирилган газ печига 20-25 дақиқага қўйинг. Пишгач совитиб, 1 соат музлаткичга солиб қўйинг.

8 кишилик

1 соат

Шарҳлар

​«Осиё» салати — бақлажон ва нўхатдан!

30.06.2017, 15:55

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...
​«Ёз» пироги — олма ва творогнинг ажойиб уйғунлиги

24.06.2017, 11:23

Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...
​Жаҳонгир Отажонов москваликларга хоразмча “шивит оши” тайёрлаб берди(Фото)

22.06.2017, 13:44

Ўзбек эстрадасида “жонли ижро қироли” номини олган хонанда Жаҳонгир Отажонов нафақат яхши санъаткор, балки моҳир ошпаз эканлигини кўпчилик билмаса керак. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз...
​Моддалар алмашинувини яхшиловчи қатикли коктейллар

21.06.2017, 13:22

1. Зираворлар билан 200 мл. қатиққа 0,5 чой қошиқдан занжабил, долчин ва озгина мурчни 2 стакан минерал сув билан аралаштириб кун давомида ичинг.2. Асалли Агар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1