1

​Ҳаётингизни осонлаштирувчи 8 психологик усул

СУҒДИЁНА 23.06.2017, 11:10
​Ҳаётингизни осонлаштирувчи 8 психологик усул

1. Бир гуруҳ одамлар кулганида, ҳар ким беихтиёр ўзига ёққан ёки яқин олишни истаган кишисига қарайди.

2. Агар асабийлашиб турганингизда муҳим вазифа топшириб қолишса, сақич чайнанг. Чунки инсон мияси таом тановул қилиш чоғида тинчланади.

3. Бошлиқ сизга бақирганида индамай туринг. Бу билан балки бирор ютуққа эриша олмассиз. Аммо бир муддат ўтгач у қилган иши учун ўзини айблай бошлайди.

4. Суҳбатдошингизнинг жавоби сизни қониқтирмаяптими? Унда саволингизни қайта-қайта сўрашга шошилманг. Яхшиси унинг кўзига қараб, жим тураверинг. Шунда у суҳбатни давом эттиришга мажбур бўлади.

5. Агар кун бўйи турли мижозлар билан ишлашингизга тўғри келса, стулингиз орқасига кўзгу қўйиб олинг. Ишонаверинг, кўпгина мижозларингиз бундан анча мулойим тортиб қолишади. Ахир хеч ким ўзининг баджаҳл ва асабий аксини кўришни истамайди-да.

6. Агар мажлисда сизни танқид қилишларини кутаётган бўлсангиз, имкон қадар танқидчингизнинг яқинига ўтиришга ҳаркат қилинг. Шунда у бироз “юмшаб”, енгилроқ муносабатда бўлади.

7. Муҳим учрашувдан аввал суҳбатдошингизни ўзингизга қадрдон кишидек, юз йиллик танишингиздек тасаввур қилиб кўринг. Шунда учрашувда анча эркин бўлиб, камроқ ҳаяжонга бериласиз.

8. Оғзаки нутқда «менимча», «назаримда» деган сўзлардан имкон қадар камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, суҳбатдошингизда ўзига ишонмаётган кишидек таассурот уйғотасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1