1

​Терлашга қарши 7 самарали усул

САЛОМАТЛИК 22.06.2017, 11:10
Теглар: Саломатлик
​Терлашга қарши 7 самарали усул

Ёз келди, дегунча кўпчилигимиз терлаш муаммосидан безовта бўла бошлаймиз. Аммо ушбу муаммони ҳал қилишнинг замонавий чоралари мавжуд. Улар ҳақида дерматолог-шифокор Нодира АКРОМОВА маълумот беради.

1. Тўғри овқатланиш жуда муҳим

Агар сизни сурункали равишда ортиқча тер ажралиши безовта қилаётган бўлса, кофеин ва теобромин моддаларига бой маҳсулотларни истеъмол қилманг. Яъни чой, қаҳва, какао, шоколад ва ширин газланган сувлардан эҳтиёт бўлинг. Аччиқ, шўр ҳамда спиртли маҳсулотлар ҳам ортиқча ташвишларга сабаб бўлади. Агарда сабзи, гречиха, анжир ва кўкатлардан кўпроқ истеъмол қилсангиз, терлашни оз бўлса-да камайтирган бўласиз. Кальцийга бой маҳсулотлардан ҳам тановул қилишга одатланинг.

2. Даволовчи антиперсперантлар

Оддий дезодарат ва антиперсперантлар ўрнига таркибида алюмохлорид, руҳ ва ... моддалари 30 фоиздан кам бўлмаган махсус воситалардан фойдаланинг. Уларни мунтазам равишда қўллаш тер ажралишининг камайишига ёрдам беради. Аммо баъзи ҳолларда терининг яллиғланишига сабаб бўлганлиги туфайли даволанишни тўхтатишга тўғри келади. Шу сабабдан ушбу воситаларни қўллашдан аввал дермотолог-шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

3. Электрофарез муолажаси

Ўзгарувчан токларнинг тер безларига таъсир қилиши организмда тер ажралишининг нормаллашишига сабаб бўлади. Одатда 8-9 муолажадан кейин самара яққол кўзга ташланади. Бу усул оёқлари терлайдиганлар учун жуда фойдали.

4. Ботулотоксин инъекцияси

Қўлтиқости гипергидрозида, айниқса, самарали ҳисобланадиган ушбу усул тананинг маълум қисмларига махсус суюқлик юбориш орқали амалга оширилади. Муолажадан сўнг натижани 6-8 ой давомида ушлаб туриш мумкин.

5. Психотерапевтик усул

Буни қарангки, кучли ҳаяжон, қўрқув ёки стресс ҳам инсон танасида кўп миқдорда тер ажралишига сабаб бўлиши мумкин экан. Муаммонинг оқибати билан эмас, сабаблари билан курашишни истасангиз, руҳшуносга мурожаат қилинг.

6. Лазер терапияси

Лазер нурлари тер безлари фаолиятини тўхтатиб қўйгани туфайли амалиётда кенг қўлланилмоқда. Муолажа 20-30 дақиқа давом этади ва оғриқсиз кечади. Натижа бир мартадаёқ сезилганлиги туфайли амалиётга қайта-қайта мурожаат қилишга ҳожат қолмайди.

7. Жарроҳлик

Симпатик асаб толаларига жарроҳлик йўли билан махсус ток ёрдамида таъсир ўтказиш орқали ҳам муаммодан халос бўлиш мумкин. Аммо ёдингизда бўлсин, бу усул фақат бошқа даволаш чоралари самара бермагандагина қўлланилади. Кўпинча у қўл ёки оёқ кафтлари терлайдиган кишиларга тавсия этилади. Муолажага киришишдан аввал амалиёт наркоз остида бажарилишини ҳам ёдингизда сақланг.

САОДАТ тайёрлади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1