1

​Моддалар алмашинувини яхшиловчи қатикли коктейллар

САЛОМАТЛИК 21.06.2017, 13:22
Теглар: Таом, Саломатлик
​Моддалар алмашинувини яхшиловчи қатикли коктейллар

1. Зираворлар билан

200 мл. қатиққа 0,5 чой қошиқдан занжабил, долчин ва озгина мурчни 2 стакан минерал сув билан аралаштириб кун давомида ичинг.

2. Асалли

Агар ортиқча вазндан азият чекиб, бироқ пишириқлардан воз кеча олмаётган бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида бир дона ширинлик еб, устидан ушбу коктейлни ичсангиз ортиқча ёғлар безовта қилмайди. Демак, 1 чой қошиқ занжабилни 1 ош қошиқ асал ва 2 ош қошиқ қайнаган сув билан аралаштиринг. Бир чимдим долчин ва яримта лимоннинг шарбатини сиқиб солинг. Барча масаллиқларни 200 мл. қатиқ билан аралаштиринг.

3. Олмалиси хуштаъмроқ

Бу ажойиб ичимлик иштаҳани бўғиб, ҳатто кечки овқат ўрнини босиши ҳам мумкин. Коктейлни тайёрлаш учун 5 дона олмани пўстидан тозалаб, қирғичдан ўтказинг. Сўнг 300 мл. қатиқ қўшиб яхшилаб аралаштиринг. Таъбга кўра долчин солишингиз мумкин.

4. Соғломлаштирувчи

Агар кун давомида бу ичимликни уч маҳал овқатдан олдин ичиб, ёғли таомларни тановул қилмасангиз, ҳафтасига 2 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. У ошқозон микрофлорасини яхшилаб, моддалар алмашинувини жадаллаштиради. 0,5 литр қатиққа 1 дона кивини майдалаб, 1 ош қошиқ асал ва бир оз ялпиз солиб, 10 дақиқага қолдиринг. Сўнг аралаштириб, ичишингиз мумкин.

5. Биргаликда озамиз

10 кун давомида эрталаб оч қоринга ва кечқурун таомдан аввал ичсангиз ва сабзавотли таомлардан тановул қилиб борсангиз ҳафтасига 3 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Демак, 1 стакан қатиққа 1 ош қошиқ майдалаб тўғралган петрушка ва бир ош қошиқ сули ёрмасини солиб 1 соатлардан кейин ичинг.

6. Сабзи ҳам фойдали

100 мл. сабзи шарбати, 200 мл. қатиқ 1 ош қошиқ лимон шарбати бироз мурчни аралаштириб кун давомида ичинг. Хоҳишга кўра бироз майдаланган саримсоқпиёз ва райҳон солишингиз мумкин.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1