1

​Олмазор туманида ташкил этилган бангихона фаолиятига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 20.06.2017, 10:05
​Олмазор туманида ташкил этилган бангихона фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари яна бир жиноятни фош этишди.

13 июнь куни чамаси соат 23:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмазор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда Александр Александрович Насакин ва Рустам Илхомжонович Каримовлар «опий» гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилишганликлари аниқланган.

Хонадонни кўздан кечириш давомида 0,52 грамм «опий» гиёҳванд моддаси, шприцлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун асбоб-ускуналар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Насакин ва Каримовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1