1

​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

САВОЛ-ЖАВОБ 23.05.2017, 14:45
Теглар: Иш берувчи, Савол-жавоб, Пенсия
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида эшитдим. Шу ростми?

Фазлиддин Бегимов, Бухоро шаҳри

М.ЗИЯДУЛЛАЕВ, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари:

— “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги пенсионерларга пенсиялар тўлиқ микдорда тўланади:

а) Мудофаа вазирлигининг:

* Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

* ҳарбий-академик лицейлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, шунингдек республика академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича раҳбарлари;

* ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчиларига;

б) Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг:

* Миллий хавфсизлик хизмати институти, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари маркази, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти, аҳоли ва раҳбар ходимларни тайёрлаш ҳудудий марказлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

* республика академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари маънавият ва маърифат ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари ва тарбиячилари;

* ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимларига.

Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият харбий пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади.

Қолган барча ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига асосан тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ишловчи пенсионерлар рўйҳатига ўзгартириш киритилиб, унга асосан 2014 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи ва қонунчиликда белгиланган ёшга доир энг кам пенсиядан кам даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) олувчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Ушбу талаб фақатгина фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ишловчи фуқароларга нисбатан қўлланилиб, меҳнат шартномаси бўйича ишловчи фуқароларга тадбиқ этилмайди.

Шарҳлар

Франция бўйлаб минглаб одамлар Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқди (видео)

20.01.2023, 11:24

Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг...
Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

18.12.2021, 22:58

Our Life Plan портали Express нашри билан ҳамкорликда Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рейтинги эълон қилди.Тадқиқотчилар маълумотига кўра, пенсия даврида яшаш учун энг...
Ҳозирги кунда бир ойлик ўртача пенсия миқдори қанча?

30.10.2021, 20:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-2021 йиллардаги Фармонларига асосан пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилди. Бу ҳақда пенсия жамғармаси хабар берди.Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016...
Ўзбекистонда пенсиялар миқдори 30 йилда 67 марта оширилган 

20.10.2021, 07:50

Расмий хабарга кўра, 1991-2021 йилларда 67 марта пенсия миқдори оширилган.Шунингдек, 2021 йил сентябр ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори қуйидагини ташкил этган: Тошкент шаҳрида - 1...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1