1

​Алишер Файз концертида 4200 мухлиси билан селфи тушди(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 19.05.2017, 14:56
Теглар: Фото, Селфи, Instagram, Концерт, ​Алишер Файз
​Алишер Файз концертида 4200 мухлиси билан селфи тушди(Фото)

17 май куни муҳташам “Истиқлол” санъат саройида хушовоз хонанда, бетакрор қўшиқлари билан мухлислар қалбидан алоҳида ўрин эгаллаган Алишер Файзнинг концерт дастурига старт берилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ бу йил ижодининг 12 йиллиги ва 10-юбилей концертини ўтказмоқда. Концерт бош продюсери—Лутфулла Аллақулов. Хонанданинг либослар дизайнери — Шаҳноза Қаюмбекова.

Концерт бошловчиси Музаффарбек Мирзабеков. Дастурда сўз устаси Аваз Охун ҳам иштирок этди. Рақсларни “Паризод”, "Суворийлар" рақс ансамбллари ва профессионал раққоса Ирода Исмоилова ижро этди.

Концертда жами 22 та қўшиқ ижро этилди. Концерт бошловчиси Музаффар Мирзабеков дастурни очиқ деб эълон қилгач, саҳнада Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ўқиган пролог янгради. Сўнг парда очилиб, саҳнага Алишер Файз "Керакмас" қўшиғини куйлаб чиқиб келди. Хонанданинг таърифи билан айтганда, бу йилги 10-концерт ва 12 йиллик ижод - мучал тўйи мухлисларга эслатма бўлди. Ва саҳнани айлана тарзда қоплаган катта экранда Алишер Файзнинг 12 йиллик ижодидан лавҳалар кўрсатилиб, кетма-кетлик "Ҳаёт" қўшиғи билан таъсирчан тус олди

Хонанда устоз санъаткор Рустамқори Турсуновнинг “Эслагин” қўшиғини қайта куйлади. Рақсида профессионал раққоса Ирода Исмоилова бўлди. Хонанда бу йил мухлисларига кутилмаган совға ҳозирлаган экан. Аниқроғи, ҳар бир қаторда ўтирадиган томошабинни таърифлаб қўшиқ куйлади. Алишер Файз анъанага кўра устозининг набира шогирди Жасур Абдулхаировни катта саҳнага олиб чиқди. "Туғилган кунингда" қўшиғи ҳам саҳналаштирилган саҳна кўриниши билан намойиш этилди. Гоҳида хизмат сафарларида юриб, ёрининг туғилган кунида ёнида бўлолмаган эркакларимизнинг номидан куйланган қўшиқ бўлса ажабмас.

Алишер Файз мухлисларини қувонтиришда давом этиб, “Французча” қўшиғи куйлаш мобайнида қўл телефонида томошабинларни видеога олди ва қўшиқ сўнггида улар билан селфи тушди.

Хонанда ёшлигини хотирлаб, кўзда ёш билан “Олиб кет” қўшиғини куйлади. Томошабинлар ҳам хонанда сингари кўзёшларини яшира олишмади.

Файз “Анжанчасига” чойлашди. Устози Озодбек Назарбековнинг шу номли қўшиғини куйлаб, барчани ўйнатди. Мухлислар олиб келган гуллар концертнинг ҳар куни рекорд даражани ўрнатяпти, десак муболаға бўлмайди.Бу йил хонанданинг саҳнага чиқадиган ижодий жамоасида ўзгаришлар бўлди. 3-блок бошланишидан аввал саҳнага қизиқчи Аваз Охун чиқди. Гап шундаки, хонанда бу гал мухлислари саҳнада кимни кўришни исташи ҳақида сўровнома ўтказиб, уларнинг фикрларидан келиб чиққан ҳолда қизиқчи Аваз Охунни концертга таклиф қилган.

Концертдаги энг таъсирли қўшиқлардан бири бу - “БУЮКЛАР” қўшиғи бўлди. Биринчи Президентимизга бағишлаб куйланган қўшиқ ижро этилганида томошабинлар тик туриб қарсак чалди.

Ноодатий мавзуларни қўшиқ қилишни яхши кўрадиган хонанда бу гал ҳам анъанасидан чекинмади. Эр-хотиннинг орасига тушадиган "устоз"лар ҳақида “ЁРИМ ЯХШИ-Ю...” қўшиғини куйлади.

Бир сўз билан айтганда, Алишер Файз доимгидек кутилган концертни кутилмаган совғалар билан бойита олишнинг уддасидан чиқди.


MY VIDEO 18.05.2017
Публикация от Prodyuser: (98) 124 44 04 (@alisherfayz_official)
















Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1