Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлисларига совға ҳозирламоқда.
У ўзининг Нодир Умаров мусиқаси, Ботиржон Эргашов сўзи билан куйланган “Мангуберди” таронасига клип суратга олмоқда. Одатда Назарбеков тароналарига жуда кам видеоклип суратга олдиради, айни шу сабабдан буни том маънода мухлисларга совға десак муболаға бўлмайди.
Хонанданинг янги ижод маҳсули буюк саркарда, қатъиятли ва иродали шахс, рақибларининг ўзи мардлигига тан берган инсон Жалолиддин Мангуберди сиймосига бағишланган. Клип “9999” студияси томонидан суратга олинмоқда. Айни кунларда клип олиш ишлари айни авжида. Клип олиш учун махсус декорациялар қурилди.
Видеоклипда Чингизхон ролини қорақалпоғистонлик хонанда Махет Ўтемуратов ижро этган.
Тасвирга олиш жараёнидан фотолавҳаларни сайтимизда кўршингиз мумкин.
25.04.2024, 07:33
Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...01.04.2024, 16:31
Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...21.02.2024, 17:28
Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...13.02.2024, 09:36
Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...