1

​Ҳосила Раҳимова Шаҳзода, Райҳон ёки Лола билан дуэт куйлаши мумкинми?

ШОУ-БИЗНЕС 10.05.2017, 15:55
Теглар: Хонанда, Райҳон Ғаниева, Лола Йўлдошева, Шаҳзода
​Ҳосила Раҳимова Шаҳзода, Райҳон ёки Лола билан дуэт куйлаши мумкинми?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила РАҲИМОВА қалтис саволларимизга қандай жавоб бергани сизларга ҳам қизиқ бўлса, ажабмас...

1. Бир йили концертингизда юпқа ва сумалак таомларини ташриф буюрган ҳар бир мухлисга тарқатгандингиз. Бу қарорга келишга нима сабаб бўлган ва нега буни кейинги концертларингизда анъанага айлантирмагансиз?

— Хотирангизга қойилман. Ҳақиқатда кўчага ўтов қурдириб, мухлисларни карнай-сурнай садолари билан кутиб олганмиз. Ва Сурхондарёдан тайёрлаб келтирилган сумалак ва сурхондарёлик момолар пиширган юпқа таомини тарқатгандик. Хорижликлар “Ўзбекнинг меҳмондўстлигини намоён қилувчи концерт бўлибди”, дея эътироф этишганди. Биласиз, баҳор айнан Сурхондан бошланади. Шу маънода воҳанинг қизи сифатида томошабинларни хонанда эмас, мезбон бўлиб кутиб олишни лозим топганман. Бироқ тозалик борасида “Истиқлол” санъат саройининг белгиланган қонун-қоидалари бор. Ташриф буюрганларнинг ҳаммаси ҳам бунга риоя қилмагани боис янгилигимни анъанага айлантиролмадик. Агар концерт зал маъмурияти рухсат берса, албатта, бошлаган ишимни давом эттирардим.

2. Икки йилда бир марта мухлисларини “Истиқлол” санъат­ саройига жам қиладиган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова нега тўлиқ жонли ижрода концерт беролмайди?

— Фольклор қолипга солиб бўл­майдиган йўналиш. Шу боис режиссёр ҳам “Фалон қўшиқда ундай ҳаракат қиласиз, бундай рақс тушасиз”, дея кўрсатмалар бермайди, (кулиб) жиним тутиб қолганда жўшиб рақс тушиб, ҳансираб қолишим натижасида томошабиннинг ғашига тегадиган ҳолат бўлмаслиги учун ҳам айрим блокларда фонограммадан фойдаланилади.

3. Укангиз Абдуманнон Раҳимов, куёвингиз Баҳриддин Зуҳриддинов: ижод тарафлама қай бири устун?

— Фикримни куёвини тарафини олишга йўйманг-у, тан олиб айтиш керак, ижодий устунлик Баҳриддинжонда. Икки марта концерт тақдим этди. Ўзига хослиги укам мен сингари фольклор йўналишда ижод қилади. Лекин эринчоқлик қилди ё пойтахтни забт этишга чўчиди. Баҳриддинжон эса замонавий эстрадада ўз “мен”ини топиб улгурган ўзига хос услуб эгаси.

4. Ҳосила Раҳимова фольклор эмас, замонавий эстрадада ижод қилганида бугунги даражага чиқа олармиди?

— Замонавий эстрадада балки бугунги даражамга эришмаган бўлардим. Лекин айнан фольклор билан танилганим — танловим хато бўлмаганидан дарак.

5. Шаҳзода, Муниса Ризаева, Лола Йўлдошева, Райҳон Ғаниева. Қай бири билан дуэт ижро этардингиз?

— (Жилмайиб) Ҳар бири билан бажонидил дуэт ижро этган бўлардим. Мунисанинг ижоди меникига яқин, баъзи қўшиқларида фольклорнинг нафаси бор. Лола таъсирли қўшиқлари билан ҳамиша мени лол қолдириб келган. Шаҳзода нафислиги билан ажралиб туради, ўзига хос ижод эгаси. Райҳоннинг саҳнадаги ҳаракатлари ром қилган. Жуда қизиқ қирраларга эга хонандаларни санадингиз. Ҳақиқатда улар эстрада, мен фольклор йўналишида куйласам, ўзгача уйғунлик ҳосил бўларди.

6. “Тошкентлик хонанда­лар ресторандаги тўй­лар­гагина боради. Мен эса шаҳаргами, қишлоққами тўйга айтишса, боравераман, дегандингиз. Бу танқид “тош”лари пойтахтдаги тўйларда деярли йўқлигингиз учун отиляптими ё сохта камтарлик қиляпсизми?

— Ҳеч қайси ҳамкасбимга “тош” отмаганман. Ўшанда “Биз ҳам Ҳосилани кўрайлик”, дея саҳнани тўсиб қўйган болаларга отилган кесак тасодифан менга теккан. Мухлис ажратмай келганимга раҳматинглар шуми, дея жаҳл устида сиз таъкидлаган гапни айтганман. Ўшанда соғлигим ёмонлигига қарамай, мухлис истагини бажариш учун бир тўйга боргандим. Сохта камтарлик қилмаяпман, бу ҳақиқат. Рейтинги баланд исталган хонандага журналист эмас, мухлис сифатида қўнғироқ қилиб, “Далада тўй қилаётгандик, қатнаша оласизми?” десангиз, рад жавобини оласиз. Бу айрим ҳамкасбларимга “тош” отиш эмас, ҳақиқат, холос.

7. “Роксана” қўшиғингизни назарда тутиб, “Рус тилида қўшиқ куйлашим учун талаффузим камчиликсиз бўлиши ва бу тилни юз фоиз билишим шарт эмас“, дегандингиз. Бундан чиқди, кўплаб русийзабон хонандаларнинг ўзбек тилидаги қўшиқларини мароқ билан тингларкансиз-да?

— Ўзбек хонандаси тарихни фольклор йўналишнинг чизгилари билан куйлаётганини билдириш учун ҳам ўз шевамда куйлаганман. Русийзабон хонандаларнинг ижод намунаси зўр бўлса, бажонидил тинглайвераман. Ҳатто, бу ҳақда ўзларига ҳам тан олиб айтишдан уялмайман.

8. Кураш, кўпкари ҳақида қўшиқлар куйлагансиз. Нега миллионлар ўйини бўлмиш футбол ё бокс ҳақида қўшиқ куйлаб, стадион, рингда клип суратга олдирмайсиз?

— (Мириқиб кулади). Сизга қойилман, зўр ғоя бердингиз. Буни албатта, режамга киритиб қўяман. Футбол ўйнаб, бокс тушиб қўшиқ куйлашдан уялмайман. Чунки спортчиларимизни руҳлантирадиган қўшиқ чиқишига ишонаман.

9. Лабингизни баъзи ёш хонандаларникидек ўзгар-тирганингиздан ке­либ чиқсак, табиат берган гўзалликдан қониқмадингизми?

— (Ўйланиб, жаҳл билан) Нима мени ёш хонандалар қаторига қўшмайсизми? Ёш бувиман, аёлман! Шундай экан, ҳамиша гўзал кўринишга интиламан. Ҳақиқатда лабимнинг шаклини ўзгартирдим. Бу табиат берган ҳуснимдан қониқмадим, дегани эмас. Косметологлар тавсиясига қулоқ тутгандим, холос. Биласизми, 2004 йилда қовоқ соҳасида пластик жарроҳлик қилдирганимни ҳам сира яширмайман. Шунчаки, гўзаллигимга урғу беришга ҳаракат қилгандим, холос.

10. Махсус савол! Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

— Ижодни мумтоз қўшиқлар билан бошлагандингиз, кейин йўналишингиз ўзгарди. Назаримда, соф фольклорда ўз “мен”ингизни топиш учун ҳам мумтоз қўшиқларга мурожаат­ қилгансиз-а?

— Фольклор хонандаси бўлиш болалик орзуим эди. Тўғри, ижодни мумтоз ва фольклор йўналиш билан бошладим ва санъатга ўз “мен”им билан кириб келдим. Кимгадир тақлид қилмай, унутилаётган шева, урф-одатларимизни қўшиқда “жонлантирдим”. Мухлислар Ҳосилани фольклор хонандаси сифатида қабул қилади, бу мен учун фахр!

Садоқат Аллаберганова тайёрлади

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

02.07.2018, 21:33

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1