1

​Юлдуз Усмонова 10 йиллик соғинчини дилдан тилга чиқарди(Фото ва видеорепортаж)

ШОУ-БИЗНЕС 14.04.2017, 15:18
Теглар: Фото, Концерт, Юлдуз Усмонова
​Юлдуз Усмонова 10 йиллик соғинчини дилдан тилга чиқарди(Фото ва видеорепортаж)

“Соғинтириб яшагим келар”, дея куйлайдиган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова соғинтира-соғинтира “Эй, азиз инсон” номли 15 кунлик жонли ижродаги концерт дастури билан катта саҳнага қайтди...

Концертни “Баҳорим” қўшиғи билан бошлаган Юлдуз Усмонова “Азизларим, меҳрибонларим, йиллар ўтиб, соғлик-омонликда дийдор кўришганимиздан бениҳоя хурсандман! Очиғи, жудаям ҳаяжондаман. Дийдор кўришишимизга сабабчи бўлганларнинг ҳаммаларига Аллоҳдан жамики эзгуликларни сўраб қоламан! Кеча концертимиз уч соат давом этганди. Бугун мени қўллаб-қувватлаб турсангиз, сизлар учун тўрт соат хизмат қилишга ҳам тайёрман”, дея 10 йиллик соғинчини дилдан тилга чиқарди.

Усмонова концерт аввалида “Бугунги дастуримиз миллийликка йўғрилган”, дея таъкидлаганди. Чиндан ҳам қўшиқлар нафақат мазмун-моҳияти, балки саҳнага чиқаётган ҳар бир деталь, рақслар билан ҳам бойи­тилгани эътирофга лойиқ. Ҳатто қўшиққа монанд тарзда катта экранда кўрсат­илган “Сен етим эмассан”, “Алишер Навоий” фильм­ларидан лавҳалар ҳам томошабинни қўшиқ руҳиятига олиб киришга ёрдам берди.

"Аллоҳ ҳазрати инсонни яратибдики, фариштани ҳам хизматига қўйибди. Лекин баъзилар инсонни бешикдан бошлаб қадрлашни ўрганмаяпти. Оқибатда кимлардир етимлик азобини тотаяпти, инсон инсонни хор қиляпти. Ўзбек миллати барчага ибрат бўлиши керак! Ота-боболаримизнинг анъаналарини давом эттириб, ўзимиздан муносиб авлод қолдирайлик. Аллоҳ эъзоз қилган инсонни биз ҳам қадрлайлик", дея концерт дастурини бежиз "Эй, азиз инсон", дея атамаганини таъкидлаб, шу номдаги қўшиғини ижро этди.

“Ўзбекни дунё таниши учун ўзимизни, аждодларимизнинг кимлигини билишимиз шарт! Сизларни ўтмишга саёҳат қилдирсам”, дея Бобораҳим Машрабни ёд этиб қўшиқ куйлади. Қўшиқ бошланиши билан мухлислар орасидан ўтиб, Машраб сиймосида саҳнага чиққан актёр ва саҳнани тўлдирган раққосу, раққосалар таронанинг таъсир кучини оширди.

Хонанда “Дунё” қўшиғини бошга паранжи ташлаганча куйлаб, мухлисларни беихтиёр қўшиқ “дунё”сига олиб кирди. Усмонова декорация, саҳнадаги атрибутлар, қўшиғидан то либосларигача миллийликка алоҳида урғу берган.

Пахтакор ва боғбон қизларга атаб саҳналаштирилган саҳна кўриниши ҳам томошабинларга кайфият улашди. Усмонова эса уларга бағишлаб, "Омон-омон" қўшиғини куйлади.

Кишини чуқур мулоҳаза қилишга ундовчи қўшиқлар билан бир қаторда учинчи блокдан жой олган шўх қўшиқлардан иборат “попурри” мухлисларни ўйнатмай қўймади.

"Қизғалдоғим", "Бинафша" каби қўшиқлари билан мухлисларга баҳор тафтини улашди.


Факт:

  • Концерт режиссёри — Шуҳрат Нуралиев.
  • Қўшиқларга ҳамоҳанг рақсларни “Наврўз” ва “Навбаҳор” рақс ансамблларининг раққоса ва раққослари ижро этишди. Бош балетмейстер Равшаной Шарипова. Шунингдек, балетмейстерлар Гулмира Ширинова, Эркин Қаҳҳоров, Зарина Аҳмедованинг меҳнатларини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.
  • Дастурда жами 21 та қўшиқ ижро этилди.
  • Концерт бошловчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов. Дастур меҳмони қизиқчи Шукурилло Исроилов бўлди.

  • Биласизми?

  • Саҳнани баҳорий тарзда бе­затган саҳна безакчиси — Ҳасан Раҳимов. Юлдуз Усмонованинг талабига кўра, залдаги барча томошабинга саҳна бирдек кўринишини таъминлаш мақсадида етти қават катта экрандан иборат декорация тайёрланди. Декорация 9 кун мобайнида қурилган. Саҳна учун 1300 метр оқ ҳарир матодан махсус парда ҳам тикилган.
  • Юлдуз Усмонованинг либослари дизайнери — Дилноза Умрзоқова. Хонанда саҳнада 3 та: замонавий-ретро, Тошкент-Фарғона йўналишидаги либосларда намоён бўлди.
  • Мухлисларнинг эркатой хонандаси, ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдуз Усмонова саҳнада чин маънода яшади, меҳр-муҳаббатини қўшиққа жо қилиб, эвазига олқишлар гулдастаси, чексиз самимиятдан келаси концерт дастуригача етадиган куч-қувват ололди. Хонанданинг кейинги концерт кунлари ҳам файзли ва самимий руҳда ўтишини тилаб қоламиз!



    Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.
    Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

    Шарҳлар

    Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

    25.04.2024, 07:33

    Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
    Солиҳон домла 15 суткага қамалди

    01.04.2024, 16:31

    Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
    Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

    21.02.2024, 17:28

    Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
    ⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

    13.02.2024, 09:36

    Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
    Об-ҳаво: Тошкент
    Валюта курси
    1