​Интернет тармоғида «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси ишга тушди

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 15:09
Теглар: Интернет
​Интернет тармоғида «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси ишга тушди

Ушбу хизмат тадбиркорларга лицензиялаш ва рухсат беришга оид ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини электрон тарзда амалга ошириш имконини беради.

Тошкент шаҳрида мазкур хизматнинг ишга туширилиши муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ҳамда Тараққиёт стратегияси марказлари томонидан ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идораларнинг лицензиялаш бўлими бошлиқлари, тадбиркорлик субъектлари, журналистлар иштирок этди.

«Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа доирасида Электрон лицензиялаш портали яратилди. У licence.gov.uz интернет манзилида фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда портал орқали 40 фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар олиш учун электрон ариза топшириш мумкин. Фойдаланувчиларга аризани кўриб чиқиш ҳолатларини кузатиб бориш, лицензиялаш ва рухсатномалар бериш жараёнларини автоматлаштирилган ҳолда амалга ошириш имкониятлари тақдим этилган.

2016 йилнинг декабрь ойидан бери синов режимида ишлаётган янги ресурсга 46 давлат органи ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари уланган. Бугунги кунга қадар 600 га яқин ариза қайта ишланган, 41 мингдан зиёд лицензия ва рухсатномалар реестри киритилган.

Айни пайтда тадбиркорларга транспорт, архитектура ва қурилиш, биржа, кўчмас мулк, савдо, тиббиёт, дорихона, таълим, маданият, спорт, туризм ва реклама каби йўналишларда лицензиялар электрон шаклда тақдим этилмоқда.

Жорий йилнинг охиригача барча рухсатномалар босқичма-босқич порталда жорий этилади. 2018 йилнинг 1 январидан рухсатномалар бериш жараёнлари автоматлаштирилиб, лицензия олиш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатлар электрон тизим орқали олинади.

Шарҳлар

Freedom House интернет эркинлиги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

17.10.2020, 15:59

Freedom House интернет эркинлигига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб, 65 давлат ичидан 57-ўринда қайд этилган.Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка...
​САМАРҚАНДДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН «ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА»ДА Wi-Fi ИШГА ТУШДИ

25.09.2017, 15:49

Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди. «Электрон поликлиника» дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи...
​Квадроцикл ҳайдаган кампирлар ижтимоий тармоқ юлдузига айланди (Видео)

18.04.2017, 14:55

Ижтимоий тармоқларда татаристонлик икки нафар кампирнинг квадроцикл ҳайдагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.Мазкур ролик Татаристоннинг Лениногорск туманидаги Шугурово...
Facebook’нинг тўғридан-тўғри эфирида одам ўлдирилди

17.04.2017, 12:28

Огайо штатининг Кливленд шаҳри полицияси ўз қурбонини Facebook тармоғининг тўғридан-тўғри эфирида ўлдирган эркакни қидирмоқда.Reuters агентлиги маълумотларига кўра, трансляция вақтида гумонланувчи аввал ҳам кўп инсонни ўлдирганини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1