1

​Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак озодликка чиқди

ДУНЁ 24.03.2017, 15:34
​Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак озодликка чиқди

Миср давлатининг собиқ президенти Ҳусни Муборак қамоқдан озод этилди, деб хабар берди Meduza.io нашри.

24 март куни Муборак ҳарбий госпитални тарк этиб, Гелиополдаги уйига йўл олди. У 2011 йилда лавозимидан олиб ташлангандан кейин 6 йил давомида қамоқда ўтирди.

2011 йилда бўлиб ўтган “Араб баҳори” норозилик намойишида юзлаб иштирокчиларнинг ўлимида айбланган Муборак 2 март куни тўлиқ оқланди. Президентнинг ўзи намойиш иштирокчиларини ўққа тутишга буйруқ берганлигини тан олмади. 2012 йилда суд уни мазкур жиноий иш юзасидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Ҳусни Муборак 88 ёшда бўлиб, 1981 йилдан 2011 йилгача ҳукумат раҳбари сифатида фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1