1

​Матиз бошқараётганда интернет орқали жонли эфирга чиққан қиз автоҳалокатга учради (Видео)

ДУНЁ 24.03.2017, 14:05
Теглар: Авто, Видео, ЙТҲ, Қиз
​Матиз бошқараётганда интернет орқали жонли эфирга чиққан қиз автоҳалокатга учради (Видео)

Россиянинг Қозон шаҳрида яшовчи қиз машина бошқариб, интернетдаги жонли эфир орқали гаплашаётганда автоҳалокатга учради, деб хабар берди НТВ телеканали.

Daewoo Matiz автомобилини бошқариб кетаётган 22 ёшли қиз ўзини видеога олиш жараёнида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган автобусга урилди.

ЙТҲ Қозон шаҳри яқинидаги йўллардан бирида содир бўлди. Қиз ижтимоий тармоқлардан бирида видеотрансляция олиб борган, телефон эса автомобиль панелига маҳкамланган. Автоледи интернет фойдаланувчилари билан саломлашганини, ишлари ҳақида сўраганлигини, қўшиқ хиргойи қилаётганини камера видеога олган. Кейин кучли зарба, чинқириқ овози эшитилиб, видео ўчиб қолган.

Татаристон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, автобус йўловчиларидан 5 киши, шу жумладан 7 ёшли бола турли даражадаги тан жароҳати олган. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, деб хабар берди “Татар-информ” нашри.






Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1