1

Карим Бензема Роналду кам гол ураётганини айтди

СПОРТ 24.03.2017, 11:35
Теглар: Криштиану Роналду, Футбол, Реал мадрид
Карим Бензема Роналду кам гол ураётганини айтди

“Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоадоши – португалиялик Криштиану Роналду билан яхши муносабатда эканини яширмади.

“Роналду билан муносабатларимиз ўзгача, ахир у билан 8 йилдан буён битта жамоада тўп суриб келмоқдамиз. Ўйин вақтида бир-биримизни яхши тушунамиз. Унинг ҳаракатлари тезкор, керак вақтда эса рақибларни чалғитишга қодир. Аммо бу мавсумда у одатдагидан кам гол урмоқда, лекин кўп голли узатма беряпти”, – деди франциялик ҳужумчи.

Маълумот учун, “Реал” жорий мавсумда Ла Лигада 27 та ўйин ўтказди, Криштиану Роналду эса шуларнинг 22 тасида қатнашиб, 19 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Роналду: "Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва бундан фахрланаман"

18.01.2022, 19:27

"Манчестер Юнайтед" ва Поргуталия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритди. Шундан сўнг қуйида фикрларини айтиб ўтди. "Даставвал 20 йил мобайнида...
ФИФА Роналду учун махсус соврин топширди

18.01.2022, 01:31

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан махсус соврин билан мукофатланди. Маълум қилинишича, Роналду 2021 йилда терма жамоа сафидаги голларини 115тага етказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1