​Биз учун оддий ҳол бўлган, аммо Саудия Арабистонида тақиқланган нарсалар

ДУНЁ 24.03.2017, 10:38
Теглар: Аёл, Эркак, Оила
​Биз учун оддий ҳол бўлган, аммо Саудия Арабистонида тақиқланган нарсалар

Қуйида сизни баъзи бир инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган, аммо Саудия Арабистонида тақиқланган нарсалар билан таништирамиз, деб хабар берди Prikolno.cc нашри.

Саудия Арабистони тақиқлар бўйича ер юзидаги барча мамлакатлар орасида етакчилик қилади. Бу ерда барча фуқаролар шариат қонун-қоидаларига бўйсунади.


Авлиё Валентин куни

Ҳар йили февраль ойининг 14 куни “Авлиё Валентин” ёки “Севишганлар” куни нишонланади. Мазкур байрамни нишонлаш Саудия Арабистонида қатъий равишда тақиқланган. Бу полиция томондан назорат қилинади. Айнан шу куни аёлларга қизил рангли либос кийиш ман этилади. Қизил либосда кўчага чиққан аёл тўхтатилиб, бошқа кийим кийиш учун уйига қайтарилади.

Ресторанлардаги алоҳида жойлар

Саудия Арабистонидаги ресторанларда икки сектор мавжуд. Биринчиси оилавий, эркакларнинг гуруҳ бўлиб ўтириши учун мўлжалланган бўлса, иккинчи сектор ёлғиз мижозлар учун мўлжалланган. Макдональдс ва бир зумда овқатланиш мумкин бўлган жойларда эркаклар ва аёллар алоҳида навбатга туришади. Баъзи бир супермаркетларга эса аёллар фақат турмуш ўртоғининг ҳамроҳлигида кириши мумкин, ёлғиз қўйилмайди.


Кинотеатрлар

Баъзи бир иккита зали бор, бир пайтнинг ўзида битта сеансни намойиш қилиш имконияти бўлган хусусий компанияларни ҳисобга олмаганда, аксарият ҳолларда мамлакат кинотеатрларига янги фильмлар прокати етиб келмайди. Жуда кўп Европа фильмлари “ҳаром”, деб тан олиниб, намойиш қилиш тақиқланади.

Чўчқа боқиш ва унинг гўштини истеъмол қилиш

Бошқа мусулмон мамлакатларида ҳам чўчқа гўшти ҳаром ҳисобланса-да, аммо Саудия Арабистонида нафақат унинг гўштини истеъмол қилиш, балки боқиш ҳам тақиқланади.


Мусиқий таълим

Мамлакатда мусиқа тақиқланмаган бўлса-да, уни фақат уйда эшитишингиз мумкин. Гавжум савдо шаҳобчалари, савдо марказларида сукунат ҳукм суради. Мактаб ва институтларда мусиқа фани ўтилмайди. Қўшиқ айтиш, мусиқий асбоб чалиш истагида бўлганлар Саудия Арабистонда топилиши мушкул бўлган репетитор хизматидан фойдаланишади ёки чет элга кетишади. Шунга қарамай, мамлакатда амалдорлар назарига тушишдан қўрқадиган бир талай рок-гуруҳлар мавжуд.


Аёллар спорти

Илгари аёллар мамлакатда мавжуд бўлган, уларнинг иштирокига рухсат берилган спорт марказларида жисмоний тарбия билан шуғулланишарди, аммо бу нарса ҳам диний полиция томонидан тақиқланди. Мактабларда ўқувчи қизларга жисмоний тарбия дарслари ўтилмайди. Саудия Арабистони олимпия делегациясида атиги 2 та аёл бор. Улар АҚШда туғилиб, ўсган.


Фақат ислом дини тан олинади

Саудия Арабистонида ўз динидан кечган одам ўлим жазосига ҳукм қилинади. Бошқа дин вакилларига ўзларининг диний рамзларини тақиш ҳам тақиқланади.


Ишлайдиган аёллар

Йўқ, бу ерда аёллар бекорчиликка маҳкум этилмаган. Улар маълум бир белгиланган жойда ишлашларига рухсат берилган. Аёллар асосан тиббиёт ва маориф соҳасида фаолият юритишади. Яқиндан бери уларнинг супермаркетда кассир лавозимида ишлашларига рухсат берилди. Муҳандислик, оғир саноат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, қуролли кучлар сафида аёлларни кўрмайсиз.


Аёл саёҳат қилиши учун махсус рухсатномага эга бўлиши лозим

Аёл эри ёки васийи томонидан бериладиган, имзо чекилган махсус рухсатномасиз ёлғиз саёҳатга чиқиши мумкин эмас,

Агар у ёлғиз саёҳатга чиқишни истаса, 45 ёшга тўлишини кутиши лозим. Аёл 45 ёшга тўлгандан кейин рухсатномасиз, ёлғиз саёҳатга чиқиши мумкин.


Аёл ҳайдовчилар

Саудия Арабистонида аёллар қишлоқ ичи ва чўлу биёбонда машина бошқариши мумкин. Айнан шу тақиқ учун араб аёллари бир неча маротаба норозилик билдиришди. Диний полиция аёл машина бошқарса тез-тез уйидан чиқиб кетади, бошқа эркак билан учрашиб, эрига хиёнат қилади деб ҳисоблайди. Эрига хиёнат қилган аёлни эса ўлим жазоси кутади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1