Самвел Бабаян: Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор

СПОРТ 23.03.2017, 21:37
Теглар: Футбол, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
Самвел Бабаян: Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга қарши (0:1) ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичидан ўрин олган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш учун ҳали имконият борлигини таъкидлади.

“Бугун футбол кўрмадик, боиси майдон ҳолати унчалик яхши эмас эди. Бугунги шароитларни ҳисобга олиб, яхшироқ ўйин намойиш этиш ва характер кўрсатишимиз талаб этилган эди. Бугунги мағлубиятдан афсусдамиз, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон учинчи ўринда ва имкониятларини йўқотмаган. Биз олдинга ҳаракат қиламиз ва кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда оптимал таркибда майдонга тушамиз ва албатта, ғалаба қозонамиз. Футболчиларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Улар қаттиқ меҳнат қилишди ва бор кучлари билан ўйнашди. Уларга эътирозим йўқ” , - дейди Бабаян.

“Гуруҳдаги терма жамоаларда олдинга ҳаракат қилишлари учун яхши имконият бор. Ўйлайманки, барча кураш ҳали олдинда ва барча жамоаларда яхши имконият бор. Кейинги ўйинда Қатарга қарши ўйнаймиз. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва умид қиламанки, Қатарни юта оламиз”, - дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1