​Девор, гилам ва дивандаги доғлардан қандай халос бўлиш мумкин

СУҒДИЁНА 23.03.2017, 13:44
Теглар: Аёл
​Девор, гилам ва дивандаги доғлардан қандай халос бўлиш мумкин

Рўзғорда учрайдиган кичик кўнгилсизликлар катта муаммога айланмаслиги учун уларга содда ечим топинг. Бунда сиздан озгина тасаввур ва ҳаракат талаб қилинади холос. Қуйида кўнглингизни хира қилаётган турфа доғлардан қутулиш йўллари билан таништирамиз.

1. Кичкинтойингиз деворга чизса ...

Болангизга «Бундай қилма», деб ҳарчанд койиманг, у барибир ўз билганидан қолмайди. Шундай экан қўл остингизда доим спирт ва водород перексиди эритмаси бўлсин. Аввал спирт ёрдамида рангли бўёқ изларини артиб кўринг. Ўрни билиниб қолса, демак, 3 фоизли водород перексиди эритмаси билан аста артишингиз керак. Бундай тозалаш жараёнларидан сўнг деворни тоза мато билан артишни унутманг.

2. Гиламга зеленка тўкилса....

Бу эритма таркибидаги моддалар рангини яхши сақлаб қолади. Шу боис гиламга зелёнка тўкилиб кетганда матони эритма устига аста ботириб, артинг. Агар эритма гиламга сингиб, қотишни бошласа, бензин ёки керосин эритмасида тозалаш мумкин. Бордию қўл остингизда кислородли оқартириш воситаси бўлса, озроқ сув билан аралаштириб, мато ёрдамида доғни кетказиш мумкин. Асосийси, ҳаракатингиз тез ва аниқ бўлсин.

3.Юнгли кийимлар дағаллашиб қолса...

Агар сиз ёқтирган юнгли свитер матоси дағаллашиб, чўзилиб ёки кенгайиб кетса, қуйидаги усулни синаб кўринг. Тоғорага илиқ сув солиб, соч ювиш учун мўлжалланган кондиционердан қўшинг. Свитерни сувга ботириб, аста ишқалаб ювинг. Қуритишга келганда, илгакка осгач, енгларини юқорига қаратиб қўйинг. Агар мато юнги нотекис кўринишга келса, тахтали тароқ ёрдамида пастдан юқорига қарата таранг.

4.Ёқимсиз ҳидни кетказиш учун...

Ошхонангиздаги идиш-товоқлар турадиган жовонлардан ёқимсиз ҳид келса, барча анжомларни ташқарига олиб, ҳар бир қаторни артиб чиқинг. Бунда сизга оддий сувда намланган мато қўл келади. Аввал хўл кейин эса қуруқ матода артиб, бурчакларига лимон ёки апельсин меваларининг қуритилган пўстлоғини қўйинг.

5. Дивандаги доғлар...

Агар хонадонингизда бирорта уй ҳайвони бўлса, диван ва курсилардаги турли доғлар сизни безовта қилиши тайин. Жониворингиз қолдирган бундай доғларни кетказиш учун 1 стакан сувни 2 ош қошиқ сирка билан аралаштириб, доғ жойни ишқалаб артинг. Мазкур усул балки нафақат доғдан ҳалос бўласиз, балки нохуш ҳид ҳам йўқолади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1