​Жаҳонгир Отажоновнинг бу галги концерти унга хос бўлмаган айрим жиҳатлар билан ўтди (Фото ва видео)

ШОУ-БИЗНЕС 15.03.2017, 09:57
Теглар: Хонанда, Видео, Фото, Концерт, ​Жаҳонгир Отажонов
​Жаҳонгир Отажоновнинг бу галги концерти унга хос бўлмаган айрим жиҳатлар билан ўтди (Фото ва видео)

Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг концерт тақдим этишда ўзига хос қарашлари бор. Айтайлик, у ҳеч қачон концерти учун махсус либос, саҳна безаги учун декорация танламайди. Аниқроқ айтадиган бўлсак оддийликни маъқул кўради.

Бу гал эса ҳаммаси ўзгача бўлди. Хонанда саҳнага ҳар кунги либосида ҳам чиқиб келиши мумкинлигини билганимиз боис, ундан томошабин жонли ижро ва янги қўшиқлардан бошқа деярли ҳеч нарса кутмайди. Бироқ бу сафар Жаҳонгир Отажонов эҳтимол юқоридаги айтиб ўтилган жиҳатларга нисбатан танқидлар бўлгани сабаблими дастури учун махсус либос тайёрлади. Башанг бўлмасада ушбу либоснинг мусиқачилар билан уйғунликда танланганининг ўзи Жаҳонгир Отажонов саҳнадаги кўриниши устида бироз бош қотирганидан далолат. Хонанданинг ўзига ярашган бош кийими ҳам унга ўзига хос саҳна кўриниш бериб турди.

11-13 март кунлари “Туркистон” саройида бўлиб ўтган “Лола” номли дастури давомида хонанданинг ўзи огоҳлантирганидай деярли янги тарона янграмади. Хонанда фақатгина иккита янги тарона куйлади, булар ўша барча орасида шов-шув бўлган Юлдуз Усмоновага жавоб шакилида куйланган тарона ҳамда Муҳаммад Юсуфнинг “Лола” номли шеърига басталанган қўшиқлардир.

Хонанда ўзи айтганидай “Туркистон” саройининг кичиклиги сабабли томошабин билан яқинлиги сезилди.

Дарвоқе, бу сафар Жаҳонгир Отажоновнинг концерт дастурига санъат аҳли вакиллари ҳам ташриф буюришди. Ташриф буюрганлар орасида актёр Алишер Узоқов, “Божалар” гуруҳи Жаҳонгир Позилжонов, Отабек Мирзаҳолов, қизиқчи Ҳалима Ибрагимовалар бор эди.

«Менинг ҳам концертимга санъаткорлар келаркан-ку», деди хонанда ҳазиломуз тарзда томошабинга мурожаат қилар экан.

Концерт Жаҳонгир Отажоновнинг анъанасига содиқ ҳолда жонли ижрода ўтди. Унда хонанданинг турли йўналишдаги тароналари жаранг сочди, айниқса унинг хоразмча йўналишдаги қўшиқлари йиғилганларга ўзгача завқ улашди. Хонанда ижросидаги рақслар, ҳаракатлар мухлисларининг гулдурос олқишларига сазовор бўлди.

Дарвоқе, хонанда аввал концерт дастурига ҳомийлик қилиш истагида бўлганлар борлиги бунинг устида ўйлаётганлигини айтиб ўтган эди. Дарҳақиқат, унинг бу сафарги концерти уй-жой қурилиши ва уни ипотекаси билан шуғулланадиган тадбиркорлар ҳомийлигида ўтди. Хонанда концерт дастурида уларни реклама қилишни ҳам уддалади. Жаҳонгир Отажонов агар кимдан-ким улардан уй-жой харид қилса уй тўйига ўзи бориб қўшиқ куйлаб беришини, бунинг ҳаражатларини эса ўша уй сотганлар қоплашини ҳам айтиб ўтди.

Хулоса қилиб айтганда хонанданинг самимий руҳда ўтган концертидаги кўтаринки кайфият томошабинларда кейинги концертгача сақланиб қолиши шубҳасиз.

Айтмоқчи, хонанданинг кейинги концерти куз фаслида бўлиб ўтиши керак, сабаби у бундан кейин ҳар чоракда концерт тақдим этишни режалаштираётгани ҳақида матбуот анжуманларида маълум қилганди.













Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1