1

​Кўзингиз яхши кўрмайдими? Ҳадемай бундан халос бўласиз!

HI-TECH 28.02.2017, 14:52
​Кўзингиз яхши кўрмайдими? Ҳадемай бундан халос бўласиз!

Шу йил Гарвард университетининг бир қатор тиббиёт олимлари шу соҳада янги ихтирони яратдилар. Олимлар кўз фаолиятини қайта тиклаш ва кўзда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш мумкин, деб таъкидлашмоқда...

Уларнинг фикрича, улар яратган танага жойлаштирилувчи “микро чип” билан бунга эришиш мумкин. “Микро чип” инсон танасига жойлаштирилади ва у кўздаги ишламаётган тўқималарнинг фаолиятини тиклайди, кўзнинг кўриш сифатини яхшилаб, ундаги содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақида фойдаланувчини бохабар этиб боради. Шунингдек, доимий мия билан узвий алоқада бўлиб, кўз-мия фаолиятини тезлаштиради. Бу “Микро чип” Гарвард университетининг бир қатор тиббиёт олимлари томонидан “Келажак ихтироси” дея таъкидланмоқда. Шу йилнинг март ойидан бошлаб бу ихтиронинг синов муддати бошланади, лекин бошқа шу соҳадаги олимларнинг таъкидлашларича, ихтиро нуқсонлардан холи эмас ва у яна қайта такомиллаштирилиши зарур. Лекин ихтирочилар синовдан олдин бу ихтирони маймунда синаб кўришди ва ажойиб натижаларга эришишганини ҳамда асосий синовдан олдин бу ихтиро бўйича кескин қарор чиқармасликни айтишмоқда.

“XXI АСР МЎЪЖИЗАСИ”: ЭНДИ ОСМОНДА ҲАМ ТИРБАНДЛИК БЎЛАДИМИ?

Яқин келажакда йўллардаги тирбандликлар осмонда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунинг сабаби учувчи машиналарнинг ихтиро қилинишидир...

Американинг PAL-V компанияси мутахасисларининг таъкидлашларича, ҳам ерда, ҳам осмонда ҳаракатланувчи автомобиллар яқин келажакнинг оламшумул ихтироси бўлади. Автомобиль 100 от кучланишдаги қўшалоқ электр узатиш қуввати ва двигательга эга. Бу эса автомобилни ерда бемалол ҳаракатланиш ва вертолёт сингари ҳавога кўтарилиш имконини беради. Ерда соатига 160-100 км тезликда ҳавода эса 3500 метр максимал баландликда соатига 180 км тезликда ҳаракатланиш имкониятига эга. Автомобиль 160 км тезликка 9 сонияда чиқа олади. Компания мутахассисларининг фикрича, ҳозирга қадар бундай турдаги ва бу каби етук имкониятларга эга автомобиль яратилмаган. Американинг PAL-V компанияси аллақачон бу турдаги автомобиллар учун буюртмалар қабул қилишни бошлаб юборишган. Автомобилга буюртма бериш ва бундай мўъжизавий машинанинг бошланғич нархи 400.000 доллардан 600.000 долларгача эканлиги айтилмоқда. Бу ихтирони одамлар “XXI аср мўъжизаси” дея таърифлашмоқда. Чунки бу турдаги ва бундай имкониятдаги автомобилларни фақат фантастик киноларда кўришимиз мумкин эди.

ҚОҒОЗНИНГ ЯНГИ “АВЛОДИ”: БИР НЕЧА МАРТА ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН!

Биламизки, дастлабки қоғоз Хитойда яратилган ва у ҳозирги кунга қадар ривожланиб инсонларга қулай шаклларда ишлаб чиқарилмоқда. Аммо ишлатилган қоғозларни қайта ишлаш ва уни ишлаб чиқариш иқтисодий томондан (ёғочлардан) анча кўп вақт ва маблағ талаб қилади. Лекин юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, қоғозни яратган хитойликлар қоғозни янги ажабтовур турини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди...

Хитойнинг Шандонг университети олимларидан бир гуруҳи ҳамда Калифорниянинг (АҚШ) Лоуренс университети олимлари билан хамкорликда нур тўлқинлари ёрдамида ёзиш ва қайта фойдаланиш мумкин бўлган қоғознинг янги турини яратишди. Янги турдаги қоғозда ёруғлик қисмининг ультрабинафша нурлари таъсири остида рангини ўзгартириш мумкин бўлган наночастоталар ишлатилади. Бундай наночастоталарни ўз ичига олган энг яхши қоплама деярли ҳар қандай маҳсулотлар учун қўлланилиши мумкин. Бу жараён янги турдаги қоғозни 120 даражадаги цельсий шкаласи ҳароратида қиздириш натижасида шаклланади.

Калифорния университетидаги хитойлик профессор Ядонг Ин ихтиро ҳақида шундай дейди:

— Биз тинимсиз изланишларимизни натижасида бир неча марта фойдаланиш мумкин бўлган ва қайта ёзиш имкониятини ўзида мужассамлаштирган қоғознинг янги “авлоди”ни яратишга муваффақ бўлдик. Бу турдаги қоғозларни чоп этиш учун ҳеч қандай сиёҳ ёки принтер талаб этилмайди. Ушбу ихтиро иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳамда миллионлаб тонна қоғозларнинг қайта ишлаш заруратини бартараф этишда асқотади, деб ўйлайман. Бу қайта ёзиш имкониятига эга қоғоз айниқса, газета, журнал, плакатлар ва бошқа турдаги босма материалларни чоп этишда қўл келишига ишонаман.


Ҳумоюн Турсунов,
Наманган давлат университети талабаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1