​Трампнинг маслаҳатчиси ахлоқ-одоб қоидаларини билмаслиги билан фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди

ДУНЁ 28.02.2017, 14:27
Теглар: АҚШ, Дональд Трамп, Олий таълим муассасалари
​Трампнинг маслаҳатчиси ахлоқ-одоб қоидаларини билмаслиги билан фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди

Трампнинг Оқ уйда олий таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган расмий учрашувида унинг маслаҳатчиси бўлган Келлиэнн Конуэйнинг диванда чордана қуриб ўтириши фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Тадбир давомида олинган суратларда Конуэйнинг диванда чордона қуриб ўтирганини кўриш мумкин. Унинг расмий учрашувда бундай аҳволда ўтирганини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизғин муҳокама қилишди.

“Фотосурат юзасидан саволларим кўп. Энг биринчи саволим: Нега ҳеч ким Келлиэнн Конуэйга тўғри ўтир демаган?”, деб ҳайрон бўлди Twitter фойдаланувчиларидан бири бўлган Rex Huppke.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам Конуэйнинг мазкур ўтиришини ахлоқ-одоб қоидаларига зид, деб ҳисоблади. Улар ўз навбатида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг иш жараёнида оёғини стол устига чалиштириб ўтиргани акс этган фотосурат ҳақида ҳам эслаб ўтишди.

Шарҳлар

АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Байден иккинчи муддатга сайланиш истагини билдирди

05.10.2022, 11:12

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда иккинчи муддатга сайланишга қарор қилди. Бу ҳақда Американинг НБС телеканали хабар берган.“Сентябрь ойида воиз Ал Шарптон билан бўлган учрашувда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1