1

​Ироқнинг Мосул шаҳри аҳолиси оч-наҳор яшамоқда

ДУНЁ 28.02.2017, 12:31
​Ироқнинг Мосул шаҳри аҳолиси оч-наҳор яшамоқда

Ироқнинг қамалда қолган, ҳукумат вакиллари ва ИШИД ўртасида аёвсиз жанг кетаётган Мосул шаҳрида 750 мингдан ортиқ тинч аҳоли танг аҳволда, оч-наҳор яшамоқда, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.

ЮНИСЕФ берган маълумотга кўра, Мосул шаҳридаги тинч аҳолининг тенг ярмини болалар ташкил этади. Шаҳар аҳолиси инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, оддий сув, озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ. Ҳукумат вакиллари ва жангарилар ўртасида бўлаётган отишма, бомбардион оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда. Маҳаллий госпиталлардан бирига бир кунда юзлаб ярадорлар келтирилади. Аҳолини эвакуация қилишнинг иложи йўқ.

“Мен очликдан қочдим, уйда бир сиқим ун ҳам йўқ. Уйимни миномётдан ўққа тутишди, ҳаммасини ташлаб, қочдим. Уч кеча-ю, уч кундуз пиёда юрдим. Қариндошларим эса қамал қилинган шаҳарда қолиб кетди. Ейишга овқат, ичишга сув йўқ. Энг ёмони улар билан алоқага чиқишнинг иложи йўқлигидир”, деди мосуллик қочоқлардан бири. Ғарб матбуоти Ироқда содир бўлаётган воқеаларни кўриб, кўрмасликка олмоқда. Улар фақатгина Мосулни озод қилиш узоққа чўзилганига изоҳ беришди, холо

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1