1

Сурхондарёда кундузи болалар аёвсиз жазоланадиган тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар фош этилди (Видео)

ЖАМИЯТ 28.02.2017, 12:00
Теглар: Ижтимоий тармоқлар, Аёл, Жиноят, Бола, фоҳиша
Сурхондарёда кундузи болалар аёвсиз жазоланадиган тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар фош этилди (Видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда инсонни жунбушга келтирадиган даҳшатли воқеалар акс этган видео тарқалди.

Видео тасвирда Сурхондарёнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасаларида тунги пайтларда қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш фаолияти юритилганлик ҳолатлари аниқлангани акс этган.

Тасвирда ҳуқуқ-тартибот идораларининг тезкор тадбирлари натижасида боғча қоровуллари Мусаев Муҳиддин ва Аллаёров Рустам қўшмачилик ва фоҳишона сақлаш жиноятини содир этганлиги маълум бўлган.

Суриштирувлар натижаси шуни кўрсатдики, иккала қоровул аввал ҳам мазкур жиноятни содир этиб келган. Уларнинг ичкиликка ружу қўйганидан боғча мудираларининг ҳам хабари бўлган.

Болалар тарбия топиши керак бўлган масканларда фоҳишахона сақлаш жиноятлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилаётганлиги маълум бўлган.

Видеодаги тасвирларда берилган маълумотларга кўра, 10-МТМнинг айрим тарбиячилари тунда мижозоларга интим хизмат ҳам кўрсатиш билан ҳам шуғулланган.

Деновдаги 10-МТМда кечган бир ҳолат айниқса итимоий тармоқ фойдаланувчиларини ларзага солиб, минглаб норозиликларга сабаб бўлди. Ушбу манзарада пичоқ ўқталган катта ёшли “тарбиячи” ва унга шерик бўлган 3 нафар ҳамтовоқлари болаларни бирма-бир қўрқитиш билан шуғулланганли, бунга эса болаларнинг шеър ёдламаслиги ёки қандайдир ҳодисани ота-онасига айтиб бераётганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Энг ажабланарли томони шундаки, болаларни қўрқиши ва йиғлашига "тарбиячи" аёлларнинг қаҳ-қаҳ отиб кулган ҳолда томошабин бўлганлигидир.

Юқоридаги ҳолатлар акс этган видео 2016 йилнинг ноябрь ойида яширин камералар орқали қайд этилган.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодекси ҳамда жиноят кодексларида белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган ва уларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминлаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Видеони томоша қилган минглаб интернет фойдаланувчилар болаларни қўрқитган "тарбиячи"ларга нисбатан жуда қаттиқ чора кўрилиши кераклигини, улар ўз қилмишлари учун албатта жавоб беришлари кераклиги ҳамда бундай ҳолатлар кузатилмаслиги учун барча МТМ видеокамералар ўрнатилиши лозим деган фикрларни билдиришмоқда.

Иш вақтида болалар аёвсиз жазоланадиган тунда эса фохишахона сифатида фаолият юритадиган бу масканлардаги мазкур ҳолат юзасидан “Даракчи” газетасининг мухбири суриштирув ўтказди. Воқеа тафсилотлари ҳамда айбдорларга кўрилган чоралар билан газетанинг 10-сонида танишишингиз мумкин.

Аёл зоти томонидан болаларга нисбатан амалга оширилаётган бундай ҳаракатларни қандай оқлаш мумкин?! Норасида гўдаклар билан бундай муносабат қилиш қайси инсоний меъёрларга тўғри келади. Наҳотки, "тарбиячи" номи тугул аёл номига номуносиб бу аёлларнинг ўз фарзанди бўлмаса. Наҳотки, азобланаётган болани кўра туриб, қаҳ-қаҳ отиб кулиш мумкин бўлса! Ушбу жиноятларни содир этган кимсаларга нисбатан қилмишларига яраша жазо тайинланиши муқаррар.

Қуйида мазкур аянчли ҳолатлар акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1