1

​Турмуш ўртоғингизни биласизми?

СУҒДИЁНА 27.02.2017, 15:34
​Турмуш ўртоғингизни биласизми?

Ҳар бир аёл ўз турмуш ўртоғини жуда яхши биламан, деб ўйлайди. Аслида ҳам шундаймикан?.. Ахир ҳар бир инсоннинг у эркак ёки аёл бўлсин, ҳар биримизнинг ўзимизга хос, яширин хислатларимиз бўлади. Агар турмуш ўртоғингизнинг ана шундай очилмаган қирралари ҳақида билишни истасангиз, унинг қандай ухлашига бир назар солинг.

Кўпчилик аёллар эрларининг хуррак отишидан нолишади. Гарчи бундай эркаклар кундузи меҳрибон, эътиборли бўлишса-да, хуррак барибир аёлларни асабига тегади. Хуррак физиологик жараён, аммо эркак киши буни тузатишни истамаса, ёки тан олмаса, демак у худбин.

Агар эркак киши бола йиғисини эшитиб, нариги ёнбошга чаппа қараб олса, демак, у оилавий муаммолардан холи бўлгиси келяпти. Фарзандлар туғилиши одатда оила бошлиғидан катта масъулият талаб қилади. Кўпчилиги оталик ҳиссини чуқур ҳис қилиб, бунга масъулият билан ёндашадилар. Аммо баъзилар бу ролга тайёр эмасликларини сезиб қолишади.

Агар турмуш ўртоғингиз доим ухлаш лозим бўлмаган жойларда, ишдами, кўчада ўриндиқдами ухлаб қолаверса, у ташқи томондан яхши оилапарвар, масъулиятли ишчи бўлиб кўриниши мумкин. Аммо қалбининг туб-тубида у буларнинг барига қўл силтаб қўя қолади ва хаёлида бошқа жойларда учиб юради.

Юқоридаги уйқучиларни метро ё бўлмасам автобусларда мизғиб оладиганлар билан адаштирманг. Агар турмуш ўртоғингиз автобусда мизғиб, ҳатто ўз бекатидан ўтиб кетса, демак, у паришонхотир. Аммо ухлаб туриб ҳам тетик бўладиган ва ҳамма нарсани сезиб турадиган кишилар «хавфли». Сиз уни ҳар кандай кўйга соламан деб ўйлайсиз, аммо у сизни йўлда қолдириб кетади, ҳатто.

Ўзларини ухлаганга солиб ўтиришни ёқтирадиганлар иккилама ҳаёт кечиришга мойиллар, аммо муҳокама бўлишни ёқтирмайдилар. Уларга ўзингини ухлаганга солиб ётибсан, дея кўрманг, барибир «Мен ҳозир уйғондим-ку!», дейишлари тайин. Агар бундай ҳол тез-тез такрорланаверса, эҳтиёт бўлинг.

Баъзи бир эркаклар ҳатто уйқуларида ҳам ҳушёр ётадилар. Кимдир ҳатто пичирлаб гапирса ҳам, хонага биров кирса ҳам дарров уйғонадилар. Бундай инсонлар ўзларини эркин тутолмайдилар ва бировга, жумладан сизга ҳам ишонмайдилар. Ҳушёр уйқу касб билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ёки кўп нарсаларни бошидан кечирган инсонларда ҳам шундай ҳолат содир бўлади.

Ва ниҳоят жуда кам ухлайдиган ёки ухламайдиган эркаклар ҳам бўлади. Улар оддий феъл-атворга эга бўлмаган, истеъдодли кишилар бўлиши мумкин. Улардан ажойиб сиёсатчилар, тадбиркор ва олимлар чиқиши мумкин. Аммо оила масаласида афсуски, улар ўзларини оилага бахш этолмайдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1