1

​Шаҳзода Лоланинг ижодига муносабат билдирди

ШОУ-БИЗНЕС 07.02.2017, 16:49
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес, Лола Йўлдошева, Шаҳзода
​Шаҳзода Лоланинг ижодига муносабат билдирди

Хонанда Шаҳзода журналист Жасур Ҳамроевнинг Facebook`даги саҳифаси орқали мухлисларининг саволларига жавоб қайтарди.

Журналистнинг “Истайсизми, йўқми Лоланинг ижодини кузатишга мажбурсиз, у ҳақдаги янгиликлардан бохабар бўласиз. Унинг ижодига қандай муносабат билдирасиз?”, деган саволига Шаҳзода қуйидагича жавоб берди:

“Самимий айтаман, у ҳақиқий санъаткор. Мен бу ҳақда ҳаммага айтаман, Лола ўзининг “мен”ига эга бўлган, мақсади йўлида дадил қадам босадиган санъаткорлардан бири. У ҳеч кимдан нусха кўчирмайди. Мени унинг ҳеч кимдан нусха кўчирмаслигини ҳурмат қиламан. У Лола эди, Лола бўлиб қолди. Унинг ўз йўналиши,ўз дунёқараши бор ва ҳеч нарсага қарамай, у ўз йўналишидан бормоқда. Аввало у санъаткор. У саҳнада ўзининг фикрларини ва мақсадларини ифодалай олади. Унинг ижодини кузатиш жуда қизиқ. У йиллар давомида чархланиб, мукаммал инсонга айланмоқда. Бу унга отасидан ўтган бўлса керак”,—дейди Шаҳзода.

“Лоланинг концертига тушмаганимга анча бўлди. Мен аслида ҳамкасбларимнинг концертларида кам бўламан. Ўтган йили унинг концертига тушмадим. Бироқ, концертига тушмасам-да, унинг ижодини кузатиш жуда қизиқ”,—деб жавоб берди Шаҳзода Лоланинг концертига охирги марта қачон тушгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

“Лола билан ‘Севинч’ фильми суратга олинаётганда танишганмиз. Шундан сўнг у билан тез-тез гаплашиб турадиган бўлдик. Кейин у турмушга чиқди, биз унинг тўйига бордик. 5 йил давомида у эстрада оламидан узоқда бўлди. кейин эса муносабатларимизга нимадир бўлди...”,—дейди Шаҳзода.

“Лола билан ҳозирги муносабатларимиз икки катта ёшли инсонларникидек, илиқ деб айта оламан. Лекин ўртамизда нимадир бўлган. Нималигини билмайман. Балки, бу қизнинг отани рашк қилишидир. Мен ҳамиша инсонларни тушунишга ҳаракат қиламан. Аминманки, у отасини жуда яхши кўради. Ич-ичимдан у менга самимий муносабатда деб ўйлайман. Мен ҳар доим уни тушунишга ҳаракат қиламан. Бу ундаги отасига бўлган рашкидир. Менинг ота-онам ҳам ажрашиб кетган. Агар менинг отам бошқа инсон билан оила қурса, мен бундан фақат хурсанд бўламан”,—дейди Шаҳзода Лола билан айни пайтдаги муносабатлари ҳақида гапирар экан.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1