1

​Шаҳзода: “Райҳон билан дўстлигимизни энди қайтариб бўлмайди”

ШОУ-БИЗНЕС 06.02.2017, 10:54
Теглар: Дўст, Райҳон Ғаниева, Шоу-бизнес, Шаҳзода
​Шаҳзода: “Райҳон билан дўстлигимизни энди қайтариб бўлмайди”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўз интервьюларидан бирида ҳамкасби, собиқ дугонаси Шаҳзода билан дуэт куйлаши мумкинлигини айтиб ўтган эди. Гап шундаки, Райҳоннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бир қиз мурожаат қилиб, у оғир дардга чалинганини ва унинг энг катта орзуси Райҳон ва Шаҳзода ижросидаги дуэтни тинглаш эканлигини айтган. Шунинг учун ҳам Райҳон агар ҳақиқат ҳам шундай қиз бўлса, Райҳон унинг орзусини амалга оширишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Шаҳзода журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда “Райҳон билан дуэт куйлаш ниятингиз борми?” деган саволга қатъий “йўқ” дея жавоб берди.

Райҳон билан қачонлардир дўст бўлгани ва бу дўстликка нима учун путур етгани ҳақида Шаҳзода шундай дейди:

“Ўртамизда гина-кудратлар бўлган. Ҳозир буни эслашни хоҳламайман. Ҳаммаси ўтиб кетди. Афсуски, дўстлигимизни энди қайтариб бўлмайди. Биз иккиламиз ҳам етарли даражада етук инсонлармиз. Ҳозирда ҳаётимда мен беҳад яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган, меҳрибон ва оқкўнгил дўстларим бор. Афсуски, ҳаётда шундай бўлиб туради”.

Бугун, 3 февраль куни Тошкент шаҳрида кузатилаётган совуқ об-ҳаво ва қор ёғиши айрим автомобиль эгаларига қимматга тушди. Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида эълон қилинган фотосуратлар бундан далолат бермоқда. Қуйидаги фотосуратларда Cobalt автомобилининг устига дарахт қулаб тушгани, оқибатда эса автомобиль томи мажағланиб, жиддий зарар кўргани акс этган. Бундан ташқари, дарахт Cobalt`га яқин турган бошқа автомобилларга ҳам зарар етказган. Интернет фойдаланувчиларидан бири Cobalt`нинг томи мажағлангани сабаб у Cabriolet`га ўхшаб қолганини қайд этган.

Фото опубликовано Muzaffarmirzo Abdurahmonov (@darakchi.uz)

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

02.07.2018, 21:33

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1