1

​Азиза Ниёзметованинг 25 йиллик юбилей концерти кутилганданда аъло ўтди (ФОТО)

ШОУ-БИЗНЕС 28.01.2017, 12:07
Теглар: Хонанда, Фото, Концерт
​Азиза Ниёзметованинг 25 йиллик юбилей концерти кутилганданда аъло ўтди (ФОТО)

26-27 январь кунлари хонанда Азиза Ниёзметованинг “Юрагимдан жой бераман, келсангиз” деб номланган 25 йиллик юбилей концерт дастури бўлиб ўтди.

Хонанданинг мухлислари томонидан орзиқиб кутилган концерт кутилганидан-да, аъло даражада ўтди десак муболаға бўлмайди, хонанданинг ўзи ҳам концертлар борасидаги 10 йиллик танаффусдан сўнг мухлисларнинг бунчалик эътиборини кутмаган бўлса керак. Концерт дастурига турли вилоятларидан ташриф буюрган мухлислар севимли хонандаларининг қувончига шерик бўлишди. 27 январь куни дастур Азиза Ниёзметованинг таваллуд айёми билан уйғун ҳолда ўтди. Ташриф буюрганлар хонандани ҳам ижодий кеча ҳам таваллуд айём билан муборакбод этишди.

Дастурда жами 21 та қўшиқ ижро этилди, уларнинг деярли ярмини янги қўшиқлар ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хонанда бир қанча қўшиқларни жонли ижро этиб, фонограммага боғланиб қолмаганлигини исботлай олди. “Кишмиш”, “Найлайин” ва “Бу кўча” қўшиқларини мухлислар ҳам жўр бўлиб ижро этишди.

Хонанда томонидан куйланган дуэтлар айниқса олқишлар билан кутиб олинди. Айтайлик , хонанда Собиржон Мўминов билан куйлаган “Хоразмга куёв бўламан” дуэтининг яратилганига 20 йилга яқин вақт бўлган бўлса-да, ҳамон мухлисларнинг энг севимли таронаси бўлиб қолганини яна бир бор гувоҳ бўлиш мумкин. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан куйланган “Оғажон” дуэти ҳам тез орадан хит тароналар қаторидан жой эгаллаши шубҳасиз.

Азиза Ниёзметованинг ёш хонанда билан ижро этган ҳалфачилик йўналишидаги жонли ижродаги дуэти дастурга ҳақиқий хоразмча руҳ бағишлади.

Дастурга марҳум устоз санъаткор Бекжон Жуманиёзов репертуридан жой эгаллаган “Лазги” таронаси якун ясади. Мухлислар зални жўшқин кайфиятда тарк этишди.

Дастурнинг ўзгача файзли ўтишида албатта ашула ва рақс ансамблларининг ўрни бор. “Ўзбекистон”, “Наврўз” ва “Сирдарё наволари” ансамблари фольклор ва замонавий рақсларни маромига етказиб ижро этишди.

Дарвоқе, икки кун давомида сарой зали лиқ тўла бўлганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Кутилгандан-да аъло ўтган концерт дастурининг замирида режиссёр Ойбек Алиев, продюссер Маҳлиё Рўзиева ва унинг “Дилкаш лаҳзалар” корхона ходимларининг алоҳида ўрни бор ва шубҳасиз уларнинг меҳнатлари ўз самарасини берди.














Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1