1

Сарвар ва Комил Шаҳзодага қўшиқларини текинга ёзиб берадими?

ШОУ-БИЗНЕС 20.01.2017, 14:42
Теглар: Шаҳзода
Сарвар ва Комил Шаҳзодага қўшиқларини текинга ёзиб берадими?

Хонандалар Сарвар ва Комил хонандаликдан ташқари бастакорлик билан шуғулланади. Ўзбек эстрадасидаги кўплаб хит тароналар ана шу икки ижодкор қаламига мансуб.

Хонандалар “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида концертга тайёргарлик жараёнлари ва бошқа ҳамкасбларига қанча эвазига қўшиқ ёзиб бериши ҳақида сўзлаб беришди. 

Хусусан, сайт мухбирининг “Шаҳзодага ёзиб берадиган қўшиқларингиз бир хил йўналишда” деган фикрига ижодкорлар қуйидагича жавоб берди:

“Ҳар бир хонанданинг ўз йўналиши бор. Ўша йўналишни ушлаб туришга ҳаракат қилиш керак. Ундан чиқиб кетиш керак эмас. Биз яратаётган қўшиқларимиз шу хонанданинг йўналишига мос тушишига аҳамият берамиз. Лекин, Шаҳзодага биз ёзиб бераётган қўшиқларнинг ҳаммаси бир хил деган фикр мутлақо нотўғри. Шаҳзодага биз ёзиб бераётган қўшиқлар бир-бирига ўхшаш бўлса, бу хонанданинг йўналиши билан боғлиқ”

“Шаҳзодага текинга қўшиқ ёзиб бераркансиз” деган саволга эса “Беном” гуруҳи хонандалари қуйидагича жавоб берди: 

“Йўқ, бу мутлақо нотўғри маълумот. Қўшиқларнинг нархи ҳамма санъаткорлар учун бир хил”.

Маълумот учун, Шаҳзоданинг аксарият хит қўшиқлари Сарвар ва Комилнинг ижодига мансуб. Хонанданинг хит даражасига кўтарилган “Чикко” ва “Шунчаки” қўшиқлари шулар жумласидан. 

“Айрим ҳолларда эса қўшиқларимизни исталган санъаткорга совға қилишимиз мумкин. Масалан, биронта қўшиқни Лоладан бошқа ҳеч ким ижро этолмаслиги аниқ бўлса, биз қўшиқни Лолага совға қилишимиз мумкин”,—дейди гуруҳ яккахонларидан бири Сарвар.—Шундай пайтлар бўладики, битта қўшиғимизга 20 нафар санъаткор харидор бўлади. Масалан, хит бўлган қўшиқларимиздан бирини бир неча санъаткор куйлаш истагини билдирган. Ўшанда қўшиқ энг кўп пул таклиф қилган хонандага берилган” 

Хонандалар Сарвар ва Комил 15-16 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Шарҳлар

Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

02.07.2018, 21:33

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди....
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1