1

Нилуфар Усмонова: “Юлдузнинг қизи бўлиш осон эмас”

ШОУ-БИЗНЕС 18.01.2017, 14:45
Теглар: Нилуфар Усмонова, Юлдуз Усмонова
Нилуфар Усмонова: “Юлдузнинг қизи бўлиш осон эмас”

Хонанда ва актёрларнинг ижодига уларнинг фарзандлари қандай муносабат билдиради? Ота-онасининг машҳурлиги болаларнинг ҳаётида ёрдам берган ёки аксинча халақит берган пайтлар ҳам бўлганми? “Суғдиёна” газетаси машҳурлар ва уларнинг фарзандлари билан учрашиб, шу каби саволларга жавоб излади.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қизи, хонанда Нилуфар Усмонова машҳур инсоннинг фарзанди бўлиш ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: 

“Ота-онанинг машҳурлиги фарзандларга албатта, таъсир кўрсатади. Бу ҳислар бошимдан ўтган, биламан. Юлдузнинг қизи бўлиш осон эмас. Тўққиз ёшли қизалоқ учун онаси фақат унга эмас, бутун халққа меҳр, эътибор бериши кераклигини тушуниш, қабул қилиш қийин кечган, албатта. Бугун эса болаларимга ҳам осон эмаслигини тушуниб турибман. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам биринчи ўринда она эканлигимни унутмайман. Катта ўғлим ‘Кел иккимиз’, Иброҳимхон ‘Дона-дона’, Сулаймонхон эса бувисининг қўшиқларини маза қилиб тинглайди. Уларга меҳр бериш, вақтни бирга ўтказишдан завқланаман”. 

“Суғдиёна” газетасининг 19 январь куни сотувга чиқадиган 3 сонида Жаҳонгир Позилжонов, Райҳон Уласенова, Рихситилла Абдуллаев, Валижон Шамшиев ва Улуғбек Раҳматуллаевларнинг фарзандлари уларнинг ижодига қандай муносабатда эканлиги билан танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

"Қўшиқ айтиш муаммо эмас..." Юлдуз Усмонова нега айнан ретро қўшиқлардан иборат концерт бермоқчилигини очиқлади (видео)

16.05.2022, 13:24

Март ойида 15 кун концерт дастурини тақдим этган Юлдуз Усмонова 2 ой ўтиб яна мухлисларини муҳташам саройга чорлаяпти. Бир йилда икки марта ва ораси икки...
Юлдуз Усмонованинг суди даъвогар аризасига кўра кўрмасдан қолдирилди

29.07.2021, 17:47

Аввалроқ, Юлдуз Усмоновани Қорақалпоғистон халқи судга бергани, хонанда бетоблиги сабаб судга бормагани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг Юлдуз Усмонованинг суди бўйича Тошкент шаҳар судлари...
​Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Қурбон ҳайити куни Тожикистонда концерт беради

07.08.2019, 11:43

Тожикистон ва Ўзбекистон машҳурлари Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради. Бу ҳақда Шабнам Сурайё ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган. Ҳамкорликдаги концерт Хўжанд...
Юлдуз Усмонова нега Кореяга жўнаб кетди?

02.08.2019, 15:11

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Жанубий Кореяга йўл олди. Хонанданинг айтишича, у турмуш ўртоғи ва ўзининг соғлиғини текширтириш учун Кореядаги клиникага кетди. Аниқ сабаблари ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1