1

Интернетдан бахт излаб...

СУҒДИЁНА 14.12.2016, 15:49
Теглар: Интернет, Бахт, SUGDIYONA, Қиз
Интернетдан бахт излаб...

Виртуал оламдаги танишув баъзан ҳақиқий ҳаётдаги бахт сари етаклаши ҳам мумкин. Аммо бу “ўргимчак тўри”да адашиб қолмасдан, айнан сизга керакли инсонни топиш осон иш бўлмаслиги аниқ. Ижтимоий тармоқлардаги фаол қизлар учун айрим хавфсизлик қоидаларини эслатиб ўтмоқчимиз…

 

Ҳар бир йигитга бўлажак куёв сифатида қараманг!

Тўғри, интернет олами томон қадам ташлар экансиз, катта имконият ҳамда кўп маълумотга эга бўласиз. Бироқ у ердан адашмай чиқишингизга ҳеч ким кафолат бермайди. Интернет орқали бир неча марта қарама-қарши жинс вакиллари билан танишганлардан кўпинча “ҳар доимгидек яна хато қилдим, алдамчи таассуротга илиниб қолдим” деган гапларни эшитамиз. Буларнинг барчаси тасодиф эмас, албатта. Сиз танишув учун талабгорларни бирма-бир кўриб чиқишга, ҳаммасини синовдан ўтказишга шошасиз. Йигитларнинг шахсий маълумотномасига тезгина кўз югуртирасиз-у, тезроқ суҳбатни бошлашга шай турасиз. Сиз учун бу одатий ҳолга айланиб улгурган, ахир қисқа вақт ичида кўпроқ номзодларни кўриб чиқишга улгуришни истайсиз-да. Назаримизда, халқимизнинг “Шошган қиз — эрга ёлчимас” деган пурмаъно ҳикматини унутиб қўйган кўринасиз...

Ўз қизиқишларингизни ҳам инобатга олинг!

Сиз қачон нотаниш инсон билан узоқ суҳбат қура оласиз? Қачонки, қизиқишларингиз ўхшаш бўлса. Интернетдан бахт излашга киришар экансиз, аввало ўз қизиқишларингиз рўйхатини тузинг. Шундан сўнг виртуал оламда сиз каби қарашларга эга инсонлар суҳбат қуриши мумкин бўлган сайтларни аниқланг. Ана шу ҳолатда янги танишувлар давомий суҳбатларга айланиш эҳтимоли янада ошади. Самарасиз қидирувлар чарчоққа, чарчоқ эса руҳнинг чўкишига, кайфиятсизлик ўз навбатида омадсизликнинг юзага келишига сабаб бўлмаслиги учун маслаҳатимиз — бахтли ҳаёт сари йўлланмани фақатгина интернетдан топиш мумкин деган фикрга борманг.

Учрашиш керакми ёки йўқ?

Виртуал оламдаги танишингиз билан ҳаётда кўришиш масаласи, аввало, сизнинг ҳаётдаги принципларингиз асосида ҳал этилади. Дейлик, умр йўлдошингизни айнан интернет орқали топишни мақсад қилиб қўйган экансиз, унда учрашувни узоққа чўзиб ўтиргандан фойда йўқ. Чунки қисқа хабарлар ёрдамида узоқ давом этган қизиқарли суҳбатдан сўнг, қаршингиздаги инсон сизнинг тасаввурингиздаги каби эмаслигидан ҳафсалангиз пир бўлиши ҳеч гап эмас. Яна бир сабаби эса эркак кишини қандайлигини сўзлари эмас, балки ҳаракатлари ошкор этади. Шунинг учун реал ҳаётдаги учрашув қанчалик эрта юз берса, ўзингизга мос келмайдиган инсонни деб вақтдан ютқизмаган бўласиз.

Мақсадни аниқ қўйинг!

Биринчи учрашувдаёқ кўнглингизни забт этишга уринаётган йигитнинг мақсади билан сизнинг режаларингиз қанчалик мос келишини аниқлаб олиш зарар қилмайди. Масалан, сиз оила қуриш ёшидаги қизсиз, йигит эса ҳали бу фикрдан жуда узоқда. Вазиятга олдиндан аниқлик киритиб олсангиз, келажакдаги тушкунлик ва умидларнинг пучга чиқишидан ўзингизни асраган бўласиз. Жиддий саволлар ёрдамида ҳам виртуал танишингизнинг режаларидан бохабар бўлолмадингизми, унда ўйинни очиқчасига олиб боринг. Мулоҳазали эркак бу ҳаракатингизни эътиборсиз қолдирмайди, балки унинг кўзи ўнгида ҳурматингиз яна ошади.

 

Хавфсизлик қоидалари!

  • Меъёрни билинг;

  • Бахтимни излаяпман, деган гап “одоб-аҳлоқ” қоидаларини четлаб ўтишга изн бермайди;

  • Таржимаи ҳол, шахсий телефон рақами, уй манзили кабиларни ҳамма билиши шарт эмас;

  • Дастлабки танишув учун ўзингиз ҳақингизда умумий маълумотлар етарли бўлади;

  • Ўз саҳифангизга жойлаштирадиган расмингиз бир вақтнинг ўзида сизни ҳам жозибали, ҳам иболи қилиб кўрсатиши лозим;

  • Истак ва имкон бўлса, танишган инсонингиз берган маълумотларни текшириб кўриш мумкин;

  • Агар сиздан ўзи ҳақидаги оддий маълумотларни беркитишга ҳаракат қилаётган бўлса, маслаҳатимиз, мулоқотни давом эттирманг!

 

ДИЛНОЗА тайёрлади.

Шарҳлар

Шохзод 02.11.2021, 22:25
Мен бир рус киз билан мулокот килмокдаман аммо у унча киришимли емас сухбатга
Freedom House интернет эркинлиги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

17.10.2020, 15:59

Freedom House интернет эркинлигига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб, 65 давлат ичидан 57-ўринда қайд этилган.Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка...
Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қизнинг сумкасидан хайрлашув мактуби чиққанмиди?

14.12.2019, 20:26

Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....
​САМАРҚАНДДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН «ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА»ДА Wi-Fi ИШГА ТУШДИ

25.09.2017, 15:49

Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди. «Электрон поликлиника» дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1