Саратонга чалинган 4 ёшли қизалоқ ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган суратлар интернет фойдаланувчиларини ўйга толдирди(Фото)

ДУНЁ 07.11.2016, 14:44
Теглар: Ижтимоий тармоқлар, Фото, Саломатлик, Фожиа, Фарзанд, Интернет, Ота, Тиббиёт, Бола
Саратонга чалинган 4 ёшли қизалоқ ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган суратлар интернет фойдаланувчиларини ўйга толдирди(Фото)

Сўнгги ҳафтада 4 ёшли саратонга чалинган қизалоқ ҳаётининг сўнгги лаҳзалари акс этган сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ларзага солди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Тиббиёт ходимларининг маълумот беришича, 4 ёшли Жессиканинг бир ҳафталик умри қолган. Қизининг касаллик туфайли азият чекаётганини кўрган отаси унинг сўнгги лаҳзалари акс этган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлади.

“Ҳозирда сочлари қириб ташланган, касалхона палаталарида машҳур юлдузлар ва тиббиёт ходимлари қуршовида кулиб турган болаларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда кўплаб учрайди. Аммо бедаво касалликка чалинган норасидалар лабида ҳар куни ҳам таббассум ўйнамайди, улар бу дард туфайли азоб чекадилар. Саратон сўнгги лаҳзаларда болаларни қай аҳволга солишини бошқаларга кўрсатишни зарур деб ҳисобладим. Бу суратлар айнан фарзандимга ёрдам кўрсатиш, унинг оғриқларини бироз бўлса-да, енгиллатиш қўлимдан келмаган онларда суратга туширилган”, дейди қизчанинг отаси.

Тиббиёт бедаво дард олдида ожиз бўлгани учун Жессиканинг ота-онаси уни уйга олиб кетишга қарор қилди. Ниҳоясиз қон таҳлиллари, янгидан-янги касалхоналар, врачлар мўъжиза ярата олмади, ҳеч ким қизчанинг дардига даво тополмади.

Қизининг даҳшатли оғриқларни бошдан кечираётганини кўрган ота унинг бир кун бўлса ҳам умрини узайтириш учун касалхонада ётқизиш беҳудалигини тушуниб, сўнгги лаҳзаларда оиласи даврасида бўлгани маъқуллигини тушунди.

Жессиканинг ота-онаси вақти келиб, Ер юзидаги бирорта болакай бу дарддан азоб чекмаслигига, саратонга қарши дори-дармон топилишига, бирорта ота-она жон таслим қилаётган боласига ёрдам бера олмай, томошабин бўлиб ўтирмаслигига ишонади...






Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1