1

Forbes талқини бўйича энг қиммат брендлар рўйхати эълон қилинди

ДУНЁ 13.05.2016, 14:15
Теглар: SAMSUNG, Apple, LG
Forbes талқини бўйича энг қиммат брендлар рўйхати эълон қилинди

Америка Forbes журнали навбатдаги энг қиммат брендлар рўйхатини эълон қилди. Apple олтинчи маротаба рейтингда етакчилик қилди, ундан кейинги ўринлар Google, Microsoft, Coca-Cola ва Facebook брендларига насиб қилди, деб хабар қилди “Vestifinance.ru” нашри.

Forbes энг қиммат бредлар рўйхатини эълон қилаётганда компанияларнинг охирги уч йил мобайнидаги даромадини, бренднинг турли соҳаларга таъсир коэффицентини ҳисобга олган.

Apple брендининг қиймати бир йилда 6% га ошган ва Forbes нинг ҳисоб-китобига кўра 2016 йилда 154,1 миллиард долларни ташкил қилган. Компания йилига реклама учун 1,8 миллиард доллар сарфлайди. 

Google брендининг қиймати Apple брендининг қийматидан 87% пастлиги аниқланиб, 82,5 миллиард долларни ташкил этган. Бу миқдор бир йил давомида 26 %га ўсган. Google нинг рекламага сарфлайдиган йиллик харажати 3,2 миллиард долларни ташкил қилади. Тўртинчи ўринни эгаллаган Microsoft компаниясининг молиявий кўрсаткичи 75,2 миллиард долларни ташкил қилиб, 2015 йилга қараганда 9 % га ошган. Компаниянинг йиллик реклама харажати 1,9 миллиард долларни ташкил қилади. 

Coca-Cola компанияси рўйхатдаги бешликка кирган илк нотехнологик компаниялардан бири ҳисобланади. Бренднинг қиймати 58,5 миллиард доллар деб баҳоланган, компания реклама учун йилига 4 миллиард доллар сарфлайди. 

Facebook ижтимоий тармоғининг бренди бир йил мобайнида 44 % га ошиб, 52,6 миллиард долларга етди. Компания йилига реклама учун 281 миллион доллар сарфлайди. Икки йилдан бери компания энг тез ривожланиб, ўсиб бораётган брендлар қаторига киритиб келинмоқда. 2016 йилда Facebook нинг савдо маркаси 44 % га қимматлашди.

Forbes нинг ўнталиклар рейтингига Япониянинг Toyota (бренд қиймати — $42,1 млрд) ва Американинг IBM ($41,4 млрд), Disney ($39,5 млрд), McDonald’s ($39,1 млрд) ва GE ($36,7 млрд) брендлари ҳам киритилган. 

Дунёнинг энг қиммат 25 бренди рўйхатига Кореянинг Samsung компанияси (бренд қиймати — $36,1 млрд), АҚШ нинг 10 та компанияси: Amazon ($35,2 млрд), AT&T ($32,6 млрд), Cisco ($28,4 млрд), Oracle ($28 млрд), Intel ($27,7 млрд), Nike ($27,5 млрд), Verizon ($25,8 млрд), Wal-Mart ($25,4 млрд), American Express ($24,3 млрд) ва Budweiser ($23,4 млрд) лар киритилган. 

Германиянинг икки автомобиль ишлаб чиқарувчи: BMW ($28,8 млрд) ва Mercedes-Benz ($26 млрд), Франциянинг Louis Vuitton (Christian Dior), ( $27,3 млрд) ва Япониянинг Honda ($25,2 млрд) компаниялари киритилган.

Шарҳлар

Дунёнинг 2021 йилдаги энг қиммат компаниялари рейтинги эълон қилинди

04.01.2022, 22:03

Америка IT-концернлари 2021 йил якунларига кўра, дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Унга кўра, рейтингни қарийб 3 трлн долларга...
Apple компаниясининг даромади ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ошган

29.10.2021, 22:02

2021 йилнинг сўнгги чораги якунларига кўра, Американинг “Apple” компаниясининг даромади ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ошган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.Қайд этилишича, 25 сентябрда якунланган...
Пандемия шароитида Apple савдоси 111 миллиард долларга ошди

28.01.2021, 13:22

Рождество даврида оилалар фирманинг энг сўнгги телефонлари, ноутбуклари ва гаджетларини юклаганлиги сабабли, Apple сотувлари яна бир рекорд ўрнатди. 2020 йилнинг сўнгги уч ойида сотувлар $ 111...
​Samsung Galaxy S8 смартфонини тақдим этди

30.03.2017, 10:54

Samsung Electronics корпорацияси Нью-Йоркда янги Galaxy S8 смартфонини тақдим этди.Жанубий Кореялик ишлаб чиқарувчининг сайтида маълум қилинишича, смартфон иккита талқинда ишлаб чиқарилади: Galaxy S8 ва Galaxy...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1