1

Шаҳзоданинг концерти: эски қўшиқларнинг янги талқини,томошабинларни ҳайратга солган ҳолат(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 02.05.2016, 11:27
Теглар: Шаҳзода
Шаҳзоданинг концерти: эски қўшиқларнинг янги талқини,томошабинларни ҳайратга солган ҳолат(Фото)

Кеча, 1 май куни хонанда Шаҳзоданинг 7 кунлик концерт дастурига старт берилди. 

“Popcorn.uz” сайти мазкур концерт дастуридан репортаж тайёрлади.

Катта экранда Шаҳзода кўринди ва ўта таъсирли монологи билан барчани руҳлантирди. Сўнг чироқлар ҳамоҳанглигида доиралар садоси билан раққосалар ва хонандалар “Қўллар тепага” қўшиғини бир қисмини ижро қилишди. Шу қўшиқни хоразмча йўналишда бошқа бир хонанда чиқиб ижро этди. Қўшиқни қолган қисмини аввал “OAZIS” гуруҳи вакиллари кейин офицерлар куйлашди. Катта экран ўгирила бошлади ва Шаҳзода раққос йигитлар билан кўринди. “Қўллар тепага” қўшиғини ўзидаёқ мухлислар жонланишди. Хонандани ўзгача кайфиятда кутиб олишди.

Шундан сўнг бетакрор хонанда Шаҳзода Шоҳруххон билан бирга яқиндагина оммага тақдим этилган ва айни дамда барчанинг севимли қўшиғига айланган “Ало” дуэтини куйлашди. Экранда бир қатор актрисалар билан тайёрланган қўшиққа мос видеолавҳа намойиш қилинди. 

Мухлисларнинг кайфияти янада аъло даражага кўтарилди ва бу дуэтни кутишганини  ҳайқириқлар ва олқишлари билан яшира олишмади. “Ҳабиби” таронаси янграганда, барча биргаликда куйлади ва рақсга туша бошлади. Композиция сўнгида хонанда саҳна ортига йўл олди. Саҳнада эса бир нечта ёш ижодкорлар кўринди ва улар хонанданинг қўшиқларидан парчалар ижро этишди. 

Саҳнада Шаҳзода! “Тўкилиб” қўшиғи билан концертнинг иккинчи қисмини очиб берди. Томошабинлар кайфияти аъло. Улар кутган ва севган қўшиқлари кетма-кет тақдим этилаётганидан мамнун. Шу пайт Шаҳзода янги қўшиғини ижросини бошлади. Катта экран яна айланиб, у ерда ёшларнинг севимли гуруҳи “Уммон” гуруҳи кўринди.

Бу кутилмаган дуэт тарона эканини барча тушуниб етди ва олқишлар билан кутиб олишди. Ҳақиқатдан ҳам кутилмаган дуэт. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас эди. “Уммон” гуруҳи экран ортига кириб кетишди-ю, улар ўрнига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳоликов кўринди. Барча бирдек севган, ёш-у қарини қалбидан жой олган, йиллар ўтса-да ўз мавқеини сақлаб келаётган хонанда билан жуда ҳам чиройли дуэт ижро этилди.

Дуэтлар кетма-кетлиги “Айблама” қўшиғи билан давомланди. Хонанда саҳнани тарк этди ва раққос ва раққосалар шарқона рақсларини мухлисларга тақдим этишди. Катта экран яна айланди. Унда бутунлай ўзгача қиёфада, такрорланмас имижда Шаҳзода маликалардек ўтирарди. “Фақат сен” таронасини худди шу кўринишда янгича йўналишда ижро қилди. Катта экранда навбатдаги монолог кўрсатилди ва “Хаста” номли қўшиғини куйлади. Шундан сўнг “Айриламиз” ва “Бахтли кўрсам”  қўшиқларини ўзгача йўналишда куйлаб берди. “Шунчаки” таронасини ижро этганда ҳамма биргаликда куйлади. “Пари” номли композиция билан концертнинг 3-қисмига якун ясалди. Саҳнада соялар рақси ижро қилинди.

4-қисм Беном гуруҳи билан биргаликда бошланди. Улар Dj столи билан биргаликда чиқиб келишди. Улар ҳар доим севимли бўлган  “Кечалар” қўшиғи куйлади.

Бутун зал биргаликда олқишлашди. Кутилмаган чиқишлар ҳаммани ҳайратлантириб қўйди. Лекин олдинда яна нималар кутаётган экан деган савол ҳеч кимни четлаб ўтмади. Дастур совғалари ҳаммани концертга бўлган иштиёқини янада оширди. Сўнг “Дежавю” қўшиғини куйлаб берди. Навбат “Кет” таронасига ҳам етиб келди.

Бу жараён концертнинг кулминацион нуқтасига айланди. Катта экран ўгирилиб унда Шоҳруҳ рэпер кўринганда деярли ҳамма ўрнидан туриб олқишлади. Қўшиқ сўнгида Шаҳзода “Соғинганмидингиз?” -деган саволига барча “ҳа” - дея жавоб берди. Ва бор овозда ҳайқириб, олқишлаб хонандани кузатишди. Мана бу туҳфа мухлислар учун совғалар ичида энг аълоси бўлди.

Мана шундай аъло кайфиятда хонанда саҳнадан пастга тушиб, мухлислар орасида “Чикко” таронасини ижро қилди. Бу пайт саҳнага яна бир кичик декорация олиб чиқилди.

Шарҳлар

Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

02.07.2018, 21:33

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди....
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1