1

Шаҳзода концерт олди сирлари билан бўлишди

ШОУ-БИЗНЕС 26.04.2016, 10:07
Теглар: Шаҳзода
Шаҳзода  концерт олди сирлари билан бўлишди

Бир неча йиллардан буён хонанда Шаҳзода май ойининг илк кунларида ўз мухлисларини чиройли концерт дастури билан хушнуд этиб келмоқда. Бир йил давомида пухта тайёргарлик билан амалга ошириладиган бу йилги  етти кунлик концертга ҳам саноқли кунлар қолди. Иш қизғин, репетициялар эса тинимсиз давом этаётган бир пайтда биз хонанда билан кўришиб, 2016 йилги концерт янгиликларини билишга ошиқдик. 

— Айни кунларда янги концертга тайёргарлик кўраётганингиздан хабаримиз бор. Шунга қарамай бизга вақт ажратганингиздан хурсандмиз. 

—  Бугунги иш тартибимиз жуда тиғиз. Ҳар йилгидек бу йил ҳам 1 февралдан, майдаги  концертга тайёргарлик бошлаганмиз.  Йигирма тўрт соат дам олмай тайёрланяпмиз десак ҳам муболаға бўлмайди. Рақслар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, махсус тасвирга олинаётган видеороликлар...

— Концертнинг қисқача сценарийси билан таништира оласизми?

— (жилмайиб) Аслида ҳеч бир хонанда концертдан олдин мухлисларга қандай “сюрприз”  тайёрлаганини айтмайди, сир тутгиси келади. Сабаби, сюрприздан мухлисларнинг ҳайратини саҳнада туриб кузатиш завқи бошқача-да. Шундай бўлса ҳам айрим сирларни очишим мумкин. Бу йилги концерт репертуаримдаги қўшиқларнинг 80 фоизи янги бўлади. 

— Концерт ташкиллаштиришда кимлар билан ҳамкорлик қиляпсиз?

— Аслида ҳар йилги концертим ғоялари ўзимга тегишли. Дастур ўзига хослиги билан эсда қолиши учун изланишда бўламан. Ғояларни  саҳналаштиришни эса режиссёр Сарвар Исаевга ишониб топшираман. Бундан ташқари Сарвар концерт учун суратга олинадиган барча роликларнинг ҳам режиссёри. Раққос ва раққосалар борасида эса айнан битта гуруҳ билан ишламаганман. Доим турли гуруҳлардан раққосаларни танлаб олиб улар билан ҳамкорлик қиламиз. Лекин рақсларни доим Татьяна Круглова саҳналаштиради. Саҳна либослари борасида эса дизайнер Дилдора Қосимова билан ҳамкорлик қиламиз. Ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётган ижодий гуруҳимиз иши мухлисларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман. 

— Назаримда бу йил концертингиз рекламаси ҳар йилгидан кўра кўпроқ бўлди...

— Бу гапингизга умуман қўшилмайман. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек тайёргарлик февраль ойидан бошланди.  Фақат бу йил реклама шаклларини бироз ўзгартирдик холос. Яъни, бу йил газета ва радиоларда реклама кўпроқ бўлди, ўтган йилларда бу йўналишга эътибор қаратмаган бўлишимиз мумкин. 

— Ўтган йилги концерт билан бу йилгиси нима билан фарқ қилади?

— Ўтган йилги концерт юбилей бўлгани учун дастурда йиллар давомида мухлислар кўнглидан жой олган энг хит қўшиқларни ижро этган эдим. Бу йил эса кўпроқ янги қўшиқлар ўрин олади. Бундан ташқари бу йил кўп дуэт қўшиқларни тақдим этиш режалаштирилган. 

— Концертда кимлар меҳмон бўлади?

— Барча яқин инсонларимга, ҳамкасбларимга таклифномалар берилади. Ўйлайманки, мен кутганларнинг барчаси ташриф буюришади.

— Концерт билан банд бўлиб, фарзандингизга вақт ажратишга улгуряпсизми?

— Уйғонишим билан энг аввало ўғлимга вақт ажратаман. Ишга кетгунимга қадар бирга ўйнаб, расм чизишга одатланганмиз. Репетиция ишлари давомида ҳам фарзандларим ҳолидан хабар олиб тураман. Тўғрироғи, ҳар ярим соатда Холид билан видео қўнғироқ орқали боғланиб гаплашиб оламан. 

— Бугун концертга тайёргарлик қизғин кечаётган бир пайтда тобингиз йўқлиги ҳақида эшитдик, бу ҳолат репетицияларга салбий таъсир кўрсатмадими?

— Ишлар кўплигидан, тиним билмаганим учун имунитетим тушиб кетганидан бироз соғлиғим билан муаммо бўлди. Аммо иситмага қарамай мухлисларим, ижодий гуруҳнинг олдидаги масъулият кучлилик қилди. Ҳар кунги репетиция жараёнида иштирок этиб, жараёндан бохабар бўлиб туришга ҳаракат қилдим. 

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди

Шарҳлар

Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

02.07.2018, 21:33

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди....
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1